Ўзбекистонга автомобил импорти қулади

12:31 · 13.05.2025

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Санкция ва оқибатлар: Ўзбекистон молия тизими Россиядан қанчалик мустақил?

Мутахассис Дмитрий Тростянский Ўзбекистонда Россия молия тизими беқарорлашишининг салбий оқибатларини камайтириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.

Санкция ва оқибатлар: Ўзбекистон молия тизими Россиядан қанчалик мустақил?
Фото: Sputnik

Ғарб давлатларининг кенг кўламли иқтисодий санкциялари Россия молия тизимининг беқарорлашишига олиб келди ва унинг миллий валютаси қулашига сабаб бўлди. Россия валюта бозори қачон барқарорлашиши ва унинг волатиллиги қандай пасайишини олдиндан айтиш қийин. Ҳаммаси Ғарб санкцияларининг кўлами ва Россия ҳукуматининг жавобига боғлиқ бўлади.

Бундай вазиятда Ўзбекистон ва унинг молия тизими нимани кутиши керак? Халқаро сиёсий ва иқтисодий вазиятнинг кескин ёмонлашиши мамлакатга қандай таҳдид ва хавфларни келтириб чиқармоқда? Шу муносабат билан таҳририят Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бош илмий ходими Дмитрий Тростянский билан суҳбатлашди.

Россияга қарши санкцияларнинг оқибатлари қайси соҳаларда Ўзбекистонга кўпроқ таъсир қилади?

Россия иқтисодиётининг барча МДҲ мамлакатлари иқтисодиёти билан чамбарчас боғлиқлиги сабабли, санкциялар режими уларнинг миллий валюталари барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши, инвестицион фаолликнинг пасайишига олиб келиши ва натижада режалаштирилган бизнес лойиҳаларининг амалга оширилишига таъсир қилиши мумкин.

Бундан ташқари, Россияда миллионлаб муҳожирлар, жумладан, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келганлар меҳнат қилмоқда. Тожикистонда меҳнат муҳожирларидан келадиган пул мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 35 фоизини, Қирғизистонда 30 фоизини, Ўзбекистон ва Арманистонда эса 10 фоизга яқинни ташкил қилади. Рубль курсининг тебранишлари пул ўтказмаларини камайтиради, яъни улар республикалар аҳолисининг ижтимоий фаровонлигини ёмонлаштириши мумкин. Аҳолининг умумий даромадларида Ўзбекистондан ташқаридан пул ўтказмалари 15–16 фоизни ташкил этади.

Сизнингча, Россияга қарши санкцияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирининг асосий омиллари нима ва уларнинг олдини олиш ёки юмшатиш воситалари қандай?

Ғарб томонидан қўлланилган иқтисодий санкциялар туфайли Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатувчи асосий омиллар қуйидагилардан иборат:

  • пул ўтказмалари ҳажмининг қисқариши — рублнинг қадрсизланиши, шунингдек, уни конвертация қилиш бўйича чеклов чоралари, Россия иқтисодиётининг таназзулга учраши ва бунинг натижасида мигрантлар иш жойларининг йўқотиши;
  • савдо айланмасининг пасайиши — рублнинг қадрсизланиши, йирик рус банкларининг SWIFT тизимидан узилиши, транспорт логистикаси нархининг ошиши, Россия иқтисодиёти ўсишининг секинлашиши ва бошқалар;
  • Россиядан Ўзбекистонга инвестицияларнинг қисқариши.

Бундай вазиятда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган айрим мамлакатларда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича республиканинг ҳар бир тармоғи ва ҳудуди кесимида аниқ чора-тадбирларнинг батафсил режасини ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Молия тизимининг барқарорлигини, корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш, режалаштирилган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Марказий банки иқтисодиётни молиявий қўллаб-қувватлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсати воситаларидан кенг фойдалана бошлади.

Ўзбекистон банк тизими Россия банк тизимига қай даражада боғлиқ?

Ўзбекистон банк тизими Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва ҳатто Украинага нисбатан Россия банк тизимидан мустақилроқ. Ўзбекистон банкларининг Россия банкларига қарамлиги асосан тўловлар, клиринг кафолатлари ва савдони молиялаштириш билан боғлиқ. Маҳаллий банкларнинг ташвиши мижозларнинг операциялари ва хабар алмашинуви билан асосланади.

Республикада меҳнат муҳожирлари томонидан узлуксиз пул ўтказмаларини таъминлаш ва уларнинг Россия валютаси қулаши натижасидаги йўқотишларини камайтириш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

Россияда меҳнат қилаётган муҳожирларнинг пул ўтказмаларини амалга ошириш учун айни пайтда Ўзбекистон банкларида Россия рублини алмаштириш учун барча шароитлар яратилган. Техник ишлар якунланиши муносабати билан 2022 йил 7 мартдан бошлаб «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилиш одатий режимда тикланди.

Шу билан бирга, валюта курсларидаги фарқ туфайли асоссиз йўқотишларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Ўзбекистон Марказий банки баёнотида қайд этилишича, Россия рубли курсининг кескин ўзгариши ҳамда валюта ва биржадан ташқари курслар ўртасидаги сезиларли фарқлар шароитида меҳнат миграциясида бўлган фуқаролар Россияда ишлаб топган маблағларини эркин конвертация қилинадиган валютага айлантириш жараёнида пул йўқотади. Шу муносабат билан регулятор сўм курсини рублга боғламади, бунинг ўрнига қуйидагиларни тавсия қилди:

  • барча тижорат банкларида Россия рублида пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини ўтказиш;
  • тижорат банклари валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги тафовутнинг мақбул даражасини сақлаб қолишлари;
  • валюта рискларини минималлаштириш мақсадида тижорат банкларига кун давомида Россия рублининг сотиб олиш ва сотиш курсларини амалдаги халқаро котировкаларга мувофиқ мустақил равишда ўзгартириш бўйича тавсиялар берилди.

Буларнинг барчаси Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига рублда пул жўнатиш ва ушбу маблағларни республика ҳудудида исталган валютада, жумладан, долларда олиш имконини беради.

Республикада сезиларли миқдордаги рубль массаси тўпланиб, унинг конвертацияси эркин конвертация қилинадиган валютанинг Россия ва қўшни давлатларга сезиларли даражада чиқиб кетишига олиб келмайдими?

Ўзбекистондан Россияга 2021 йилдаги экспорт ҳажми 2,1 миллиард долларни ташкил этди ҳамда асосан озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик ва кимё маҳсулотларидан иборат бўлди. Импорт 5,5 миллиард долларга етди ҳамда асосан қора металлар, машина ва ускуналар, ёғочга ишлов бериш ва кимё маҳсулотлари, истеъмол товарларидан иборат бўлди.

Бундан келиб чиқадики, икки давлат ўртасидаги салбий ташқи савдо айланмаси 3,4 миллиард долларни ташкил этади. Бинобарин, меҳнат муҳожирларининг бандлиги ва Россиядан пул ўтказмалари ҳажмининг қисқариши (40 фоизгача) ҳисобига рубль маблағларининг умумий миқдори республикада сезиларли даражада ўсиши даргумон ва катта эҳтимол билан ҳали ҳам етарли миқдорда эмас.

Марказий банк томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар ҳам аҳолининг рублга бўлган қизиқишини оширишга олиб келди, буни Россия валютасини сотиш ҳажми ҳам тасдиқлайди. Фақат 2022 йилнинг 3–9 март кунлари аҳолига 191 миллион рублга яқин валюта сотилган, 64 миллион рубль харид қилинган. Шу даврда аҳолидан 159 миллион доллар харид қилинган, 127 миллион доллар сотилган.

Вазият ривожланиб бориши билан бизнес мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқни таъминлаш учун ҳар қандай опцион ва тўлов схемаларидан, жумладан, рублдан ҳам фойдаланади. Шунингдек, сўнгги йилларда улуши сезиларли даражада ўсган таълим муҳожирларидан рублга бўлган эҳтиёжни ҳам ҳисобга олиш керак. Шу сабабли, бизга Россия ва қўшни давлатлардан «рубль вагонлари» эвазига «валюта вагонлари»ни экспорт қилиш ва ундан ҳам кўпроқ рус олигархларининг рубль маблағларини конвертация қилиш таҳдид туғдирмайди.

Бундан ташқари, Россия Марказий банкининг асосий ставкасини 20 фоизга ошириш аҳолини омонатларини нақдлаштиришдан қайтаради. Аҳоли учун пулларни банк тизимида қолдириш уларни шубҳали ва сояли схемалар орқали Ўзбекистонга жўнатиб, конвертация қилишдан фойдалироқ.

Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, Ўзбекистон Марказий банки жорий вазиятни доимий равишда кузатмоқда ва зарурат туғилганда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда миллий валюта курси ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича тегишли қўшимча чора-тадбирлар кўради.

Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Янгиликлар 12:31 · 13.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади