Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси ҳудудларда фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони бўйича ахборот эълон қилди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда жами 57 минг 499 та оилавий корхоналар рўйхатдан ўтган. Улардан 53 минг 310 таси фаолият юритмоқда.
Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони қуйидаги кўринишга эга:
- Самарқанд вилояти — 9360 та;
- Фарғона вилояти — 5798 та;
- Сурхондарё вилояти — 5490 та;
- Хоразм вилояти — 4697 та;
- Тошкент вилояти — 4565 та;
- Қашқадарё вилояти — 4329 та;
- Навоий вилояти — 4020 та;
- Тошкент шаҳри — 3528 та;
- Бухоро вилояти — 3326 та;
- Андижон вилояти — 2941 та;
- Қорақалпоғистон — 1951 та;
- Жиззах вилояти — 1780 та;
- Наманган вилояти — 1181 та;
- Сирдарё вилояти — 344 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик учун йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги қайси ҳудудларда энг кўп янги корхона ташкил этилгани ҳақида хабар берилди.


