Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлат ҳақида ахборот эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-февраль ойларидаги ташқи савдо айланмаси 8,7 миллиард долларга тенг бўлди. Шундан 4,1 миллиард доллар экспортга тўғри келмоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Россия — 346,8 миллион доллар;
- Хитой — 310,5 миллион доллар;
- Туркия — 238,4 миллион доллар;
- Қозоғистон — 141,7 миллион доллар;
- Қирғиз — 115 миллион доллар;
- Афғонистон — 94,6 миллион доллар;
- Тожикистон — 65,3 миллион доллар;
- Украина — 36,1 миллион доллар;
- Эрон — 23,7 миллион доллар;
- Туркманистон — 18,8 миллион доллар.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг сўнгги икки ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми хабар қилинганди.


