Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлат ҳақида ахборот эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-февраль ойларидаги ташқи савдо айланмаси 8,7 миллиард долларга тенг бўлди. Шундан 4,6 миллиард доллар импортга тўғри келмоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Хитой — 1 миллиард 48 миллион доллар;
- Россия — 905,2 миллион доллар;
- Қозоғистон — 478,5 миллион доллар;
- Корея — 395,7 миллион доллар;
- Туркия — 282,8 миллион доллар;
- Германия — 162,3 миллион доллар;
- Ҳиндистон — 92,4 миллион доллар;
- Туркманистон — 90 миллион доллар;
- Украина — 77,9 миллион доллар;
- Бразилия — 65,2 миллион доллар;
Аввалроқ Ўзбекистон экспортида энг юқори улушга эга бўлган 10 та давлат хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг сўнгги икки ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми ҳақида хабар берилди.


