Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Гулнора Муродова Молия вазирлиги департаментларидан бирига директор бўлди

Тайинловга қадар Гулнора Муродова Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш департаментининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Гулнора Муродова Молия вазирлигининг Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва давлат ижтимоий хизматлари тармоқларида бюджет сиёсати департаменти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Гулнора Муродова 1987 йилда Тошкент вилояти, Қибрай туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2008 йилда Тошкент шаҳридаги Плеханова номидаги Россия иқтисодиёт академиясини ва 2010 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Гулнора Муродова ўз меҳнат фаолиятини 2008 йилда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган,  2013–2017 йилларда бош мутахассис лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, 2017–2019 йилларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бош мутахассиси, кейинчалик эса шўба мудири лавозимида фаолият юритган.

Тайинловга қадар у Молия вазирлигининг Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш департаментининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.

Аввалроқ Молия вазири ва Марказий банк раиси Халқаро валюта фонди вакиллари билан учрашгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ипотека кредитлари вақтинча Молия вазирлиги ресурслари орқали молиялаштирилиши ҳақида хабар берилди.