Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Қозоғистон банклари россияликларга Visa ва MasterCard карталарини чиқаришдаги хавфлардан огоҳлантирилди

Қозоғистон Миллий банки 2022 йил 29 мартда мамлакатдаги банкларга хат йўллади.

Фото: «akket.com»

Қозоғистон Миллий банки иккинчи даражали банклардан норезидентлар билан бизнес алоқаларини ўрнатишда эътиборлироқ бўлишни ва уларнинг ҳаракатларини халқаро тўлов тизимлари билан мувофиқлаштиришни сўради. Бу ҳақда Forbes.kz хабар берди.

Миллий банки раиси ўринбосари Берик Шолпанқулов томонидан 2022 йил 29 мартда имзоланган ва Қозоғистон банкларига йўлланган хатда айтилишича, баъзи Қозоғистон банкларининг халқаро санкцияларга учраган чет эл фуқароларига карталарни чиқариш бўйича хизматлари хатарлидир.

Қозоғистон Миллий банки ўз мактубида Қозоғистон Республикасининг «Жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришга (ювиш) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунига ҳавола қилади.

Шунингдек, халқаро тўлов тизимлари вакилларининг Қозоғистон банкларининг ҳудудида уларнинг тўлов карталари билан операциялари тўхтатилган хорижий давлат фуқароларига карталарни чиқаришга жалб этиш хавфи ҳақида мурожаатлари ҳам қайд этилган. Шубҳасиз, биринчи навбатда, Россия назарда тутилган.

«Иккинчи даражали банклар норезидентлар билан хўжалик муносабатларини ўрнатишда хўжалик муносабатларининг кўзда тутилган мақсади ва характерини белгилаши, обрў-эътибор хавф-хатарларининг олдини олиш бўйича зарур чораларни кўриши шарт. Қозоғистон норезидентлари учун тўлов карталарини чиқаришда банк фаолиятида йўл қўйиб бўлмайдиган потенциал хатарларнинг юзага келиши ва амалга оширилиши эҳтимолини баҳолаш ҳамда уларни минималлаштириш учун Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизимлари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказиш зарур», дейилади Миллий банк баёнотида.

Қозоғистоннинг йирик банкларидан бирининг матбуот котиби ушбу мурожаат келиб тушганини тасдиқлади. Қозоғистон норезидентлари учун карталарни чиқариш ва ҳисоб очиш жараёни ўзгартириладими, деган саволга, кўплаб Қозоғистон банклари аллақачон Visa и MasterCard’га ўз сўровларини жўнатгани ва кейинги ҳаракатлар бўйича маълумотни кутишаётганини айтди.

«Ҳозирча халқаро тўлов тизимлари раҳбариятидан ҳеч қандай тавсия ёки огоҳлантириш келиб тушгани йўқ. Агар улар мавжуд бўлса, унда, албатта, улар ҳисобга олинади, чунки ҳеч ким санкциялар остида қолишни хоҳламайди. Лекин, аслида, ҳозир ҳеч ким ҳеч нарсани тақиқламайди ва ҳамма нарса амалдаги қонунчилик доирасида содир бўлади», дейилади банк матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Россиянинг санкцияга учраган банклари Visa ва Mastercard карталарини чиқаришни тўхтатиши хабар қилинганди. Шунингдек, Қозоғистонда Назарбоевнинг миллионер жияни ҳибсга олингани ҳақида хабар берилди.