Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп автомобиль импорт қилаётган 9 та давлат

Ўзбекистонда енгил автомобиль импорти қарийб 6 баравар ошди.

Давлат статистика қўмитаси январь-февраль ойида Ўзбекистон энг кўп автомобиль импорт қилган 9 та давлатни маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар: 

  1. Хитой — 3436 та;
  2. Корея — 1512 та;
  3. Қозоғистон — 502 та;
  4. Россия — 431 та;
  5. АҚШ — 19 та;
  6. Япония — 15 та;
  7. Германия — 9 та;
  8. Гонконг — 5 та;
  9. Туркия — 4 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда енгил автомобиль импорти қарийб 6 баравар ошгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 18 та хорижий давлатдан қиймати 124,5 миллион долларга тенг бўлган 5948 та енгил автомобиль импорт қилган.