Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистоннинг озиқ-овқат импортида энг юқори улушга эга 5 та давлат

Рўйхатда Қозоғистон 36 фоиз улуш билан етакчилик қилмоқда.

Фото: Myseldon

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар ҳақида ахборот эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-февраль ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушга эга бўлган давлатлар қуйидагилардан иборат:

  1. Қозоғистон — 36,1 фоиз;
  2. Россия — 25,6 фоиз;
  3. Бразилия — 12,4 фоиз;
  4. Беларусь — 4,4 фоиз;
  5. Покистон — 3,6 фоиз;
  6. Бошқа давлатлар — 17,9.

Аввалроқ Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган 10 та давлат хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг январь ойидаги импорти таркиби ҳақида хабар берилди.