HUMO’нинг барча хизматлари одатий тартибда ишламоқда. Бу хақда тўлов тизими матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, 5 апрель соат 12:30 дан 13:00 гача терминалларни HUMO процессингига улашда қисқа муддатли қийинчиликлар юзага келганди. Соат 13:00 га келиб бу ҳолат бартараф этилган ва HUMO карталари билан барча операциялар қайта тикланган.
Бироқ, соат 15:00 дан кейин карталардан маблағларнинг икки марта ечиб олиниши ва муваффақиятсиз транзакциялар натижасида ҳам икки марта ечиб олишлар кузатилган.
Бу каби хавфлар ва носозлик ҳолатлари такрорланмаслиги учун вазият сабаблари тўлиқ аниқланиб, бартараф этилгунига қадар HUMO ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, мобил иловаларнинг ишлаши қисман тиклангани ва яқин вақт ичида HUMO’нинг бошқа барча хизматлари тўлиқ ҳажмда ишлай бошлаши айтилганди.
Аввалроқ Humo банкоматлари контактсиз ишлай бошлагани хабар қилинганди. Шунингдек, UZCARD контактсиз тўлов амалга оширадиган янги картани намойиш этгани ҳақида хабар берилди.


