Рейтинг. Дунёнинг энг бой криптомиллиардерлари
Дунёдаги энг бой криптомиллиардерлар учлигига Чангпэнг Чжао, Сэм Бэнкман-Фрид ва Брайан Армстронг киритилдди.
Ҳақиқатан ҳам 2021 йил криптовалюталар ва блокчейн платформалари соҳасидаги воқеаларга бой бўлди — Илон Маскнинг твитлари туфайли Dogecoin токени нархининг кўтарилишидан бошлаб, Web3 сегментидаги муҳим янгиликлар ва ўзгармас токенлар (NFT), биткоинлар ва бошқа криптокоинлар қийматининг кескин ўзгаришигача.
Рўйхатга янги келганлар орасида Web3 асосчилари Alchemy, Никил Вишванатан ва Жозеф Лау ҳамда OpenSea ўзгармас токенлар бозори яратувчилари Девин Финцер ва Алекс Аталла бор.
Дунёдаги энг бой криптомиллиардерлар учлигига Чангпэнг Чжао, Сэм Бэнкман-Фрид ва Брайан Армстронг киритилдди.
Чангпэнг Чжао
- Бойлиги: 65 миллиард доллар;
- Бойлик манбаси: Binance
- Фуқаролиги: Канада
Чангпэнг Чжао — дунёдаги энг бой криптобизнесмен, дунёдаги етакчи криптовалюта савдо платформаси Binance’нинг яратувчиси ва бош директори. У дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 19-ўринни эгаллаб турибди.
Сэм Бэнкман-Фрид
- Бойлиги: 24 миллиард доллар;
- Бойлик манбаси: FTX
- Фуқаролиги: АҚШ
2021 йил охирида 30 ёшли тадбиркор Гэри Ван билан ҳамкорликда асос солган FTX платформаси билан биргаликда Гонконгдан Багама оролларига кўчиб ўтди. Январь ойида 32 миллиард долларга баҳоланган компания яна 400 миллион доллар йиғди.
Брайан Армстронг
- Бойлиги: 6,6 миллиард доллар;
- Бойлик манбаси: Coinbase
- Фуқаролиги: АҚШ
2021 йил апрель ойида Coinbase бош директори ва ҳаммуассиси 100 миллиард долларга баҳоланган криптовалюта биржасининг тўғридан-тўғри рўйхатини тузди. Компаниянинг бозор капиталлашуви бугунги кунда бу миқдорнинг қарийб ярмини ташкил этса-да, Coinbase’нинг 19 фоизига эгалик қилувчи Армстронгга криптовалюта дунёсидаги учинчи энг бой одам бўлиши учун етарли.
Гэри Ван
- Бойлиги: 5,9 миллиард доллар;
- Бойлик манбаси: FTX
- Фуқаролиги: АҚШ
Матбуотга камдан-кам кўринадиган FTX асосчиси ва техник директори Гэри Ван 2019 йилда Сэм Бэнкман-Фрид билан криптовалюта алмашинуви платформасига асос солган. Ван глобал FTX компаниясининг 16 фоиз улушига, шунингдек, қиймати 600 миллион доллардан ортиқ бўлган токенларга эгалик қилади.
Крис Ларсен
- Бойлиги: 4,3 миллиард доллар;
- Бойлик манбаси: Ripple
- Фуқаролиги: АҚШ
Айни пайтда Ripple блокчейн компанияси асосчиси ва ижрочи раиси, унинг XRP токени дунёдаги саккизинчи йирик криптовалюта бўлиб, ҳозирда Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссия устидан судга даъво қилмоқда.
Кэмерон ва Тайлер Уинклвосслар
- Бойлиги: 4 миллиард доллардан;
- Бойлик манбаси: Bitcoin
- Фуқаролиги: АҚШ
Эгизак ака-ука Уинклвосслар кенг жамоатчиликка Марк Цукербергнинг «душманлари» сифатида танилган — улар Маркни коллежда Facebook ғоясини ўғирлаганликда айблаган. Компания тарихидаги бу лаҳза ҳатто «Ижтимоий тармоқ» фильмида абадийлаштирилди, у ерда Уинклвосслар ролини актёр Арми Хаммер ўйнади.
Цукерберг билан ҳисоб-китобнинг бир қисми сифатида 65 миллион доллар олган ака-укалар криптовалюталарга сармоя киритди ва ҳозирда ҳар бири 4 миллиард доллардан бойликка эга.
Сон Чи-хён
- Бойлиги: 3,7 миллиард доллар;
- Бойлик манбаси: Upbit
- Фуқаролиги: Жанубий Корея
Жанубий Кореянинг етакчи криптовалюта биржаси Upbit асосчиси Сон Чи-хён ўз бойлигини жадал ривожланаётган — 46 миллиард долларга баҳоланаётган Жанубий Корея криптовалюта бозорида қўлга киритди. У Upbit’нинг бош компанияси Dunamu’нинг чорак қисмига эгалик қилади.
Барри Силберт
- Бойлиги: 3,2 миллиард доллар;
- Бойлик манбаси: Digital Currency Group
- Фуқаролиги: АҚШ
Digital Currency Group инвестиция гуруҳи асосчиси Барри Силберт диверсификацияланган криптоконгломерат яратди. Унинг инвестиция фирмаси Grayscale компаниясига эгалик қилади, у тахминан 28 миллиард долларлик криптоактивларни бошқаради, шунингдек, CoinDesk рақамли валюта янгиликлари сайтини ҳам.
Жед МакКалеб
- Бойлиги: 2,5 миллиард доллар;
- Бойлик манбаси: Ripple, Stellar
- Фуқаролиги: АҚШ
Жед МакКалеб ўз бойлигининг катта қисмини 2012 йилда ташкил этилган криптовалюта тўлов платформаси Ripple Labs ва унинг ичида яратилган XRP криптовалютасидан топган.
МакКалеб лойиҳани 2013 йилда ҳаммуассис Крис Ларсен ва жамоанинг бошқа аъзолари билан зиддиятдан кейин тарк этган. 2014 йилда Ripple Labs билан тузилган шартномадан сўнг у ўзининг XRP токенларининг кўп қисмини сотди.
МакКалеб ҳозирда ўзи асос солган Stellar криптовалюта платформасининг техник директори ҳисобланади.