Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилаётган 5 та давлат

Рейтингда Қозоғистон етакчилик қилмоқда.

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилаётган давлатлар бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 7 та хорижий мамлакатларга қиймати 9 миллион долларга тенг бўлган 36,1 минг тонна карам экспорт қилган.

Карам экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,7 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:

  1. Қозоғистон — 27,6 минг тонна;
  2. Россия — 4,8 минг тонна;
  3. Қирғизистон — 2,5 минг тонна;
  4. Беларусь — 859 тонна;
  5. Украина — 320 тонна.

Маълумот учун, Ўзбекистон бозорларида март ойида карам нархи 850 сўмга ошди.