Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 109 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 1 апрель ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 109 тани ташкил этиб, улардан 13 656 таси фаолият юритмоқда.
Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1 417 тага ошган.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
- Россия — 2390 та;
- Хитой — 1967 та;
- Туркия — 1961 та;
- Қозоғистон — 1109 та;
- Корея — 890 та.
Хорижий капитал иштирокида 2022 йилнинг январь-март ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
- Россия — 107 та;
- Туркия — 95 та;
- Қозоғистон — 46 та;
- Хитой — 45 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмаслиги маълум қилинганди.


