Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилаётган 4 та давлат

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-март ойларида 40,2 минг тонна банан импорт қилинди.

Фото: sbcargo.ru

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп банан импорт қиладиган давлатлар тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 40,2 минг тонна банан импорт қилинган.  Банан импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,2 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

  1. Эквадор — 39,6 минг тонна; 
  2. Қозоғистон — 258 тонна; 
  3. Туркия — 197 тонна;
  4. Ҳиндистон — 61 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари рейтинги эълон қилинганди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида жами 226 миллион долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган. Бу 2021 йилнинг мос даврига (199,5 миллион доллар) нисбатан 26,8 фоизга кўпдир.