Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ногиронлиги бор шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди

Қонун билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди. Қонун билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, вақтинчалик солиқ имтиёзларига, Президент ёки ҳукумат қарорларида юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ҳамда юридик шахсларнинг ер солиғидан тўлиқ озод қилиш имтиёзига эга солиқ тўловчилар мазкур солиқларни 1 фоизи миқдорида тўлайди (мазкур тартиб 3 ойдан сўнг кучга киради).

Фойда солиғини ҳисоблашда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.

Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (2 млн 466 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди (илгари МҲТЭКМнинг 1,41 баравари эди — 1 миллион 159 минг сўм). 

Ушбу тартиб 2022 йил 1 мартдан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар 5 йил муддатга ер солиғидан озод қилинади. Илгари 3 йил эди.

Ушбу тартиб 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган айрим шахсларга нафақа билан бирга стипендия ҳам берилиши маълум қилинганди.