Ўзбекистон Марказий банкида Швейцария Миллий банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда томонлар Марказий банкка Швейцария миллий банки (ШМБ) томонидан макроиқтисодий сиёсат ва амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини таҳлил қилишга қаратилган DSGE Model (динамик стохастик умумий мувозанат модели) лойиҳаси доирасида кўрсатилаётган техник ёрдамни муҳокама қилди.
Шунингдек, ШМБ вакиллари Марказий банкда қўлланиладиган «QPM», «FAVAR», «ARDL» и «VECM» каби макроиқтисодий прогнозлаштириш моделлари билан танишди.
Томонлар Халқаро валюта жамғармаси билан келишилган ҳолда молиявий барқарорлик бўйича техник ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.
Шу билан бирга, учрашув иштирокчилари рақамли молия, пул муомаласи ва Марказий банкларнинг бошқа йўналишлари бўйича ўқув-семинарларини ташкил этишда истиқболли ҳамкорлик имкониятлари бўйича фикр алмашди.
Аввалроқ Марказий банкда Жаҳон банки вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.


