Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатларни маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:
- Хитой — 526 миллион доллар;
- Россия — 485 миллион доллар;
- Туркия — 381 миллион доллар;
- Қозоғистон — 231 миллион доллар;
- Қирғизистон — 183 миллион доллар;
- Афғонистон — 171 миллион доллар;
- Тожикистон — 103 миллион доллар;
- Канада — 67 миллион доллар;
- Украина — 35.6 миллион доллар;
- Эрон — 35 миллион доллар.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудларидан Россияга энг кўп экспорт қилинадиган товарлар гуруҳи таҳлил қилинганди. Россиянинг Ўзбекистон экспортидаги ҳиссаси 2020 йилда 9,2 фоиздан 2021 йилда 12,4 фоизгача ошган. 2021 йил якунларига кўра, Россияга умумий экспортнинг 66 фоизи Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, Ўзбекистонда автомобиль экспорти камайгани, импорт ва ишлаб чиқариш кескин ошгани маълум бўлди.


