Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатларни маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:
- Хитой — 1 миллиард 661 миллион доллар;
- Россия — 1 миллиард 380 миллион доллар;
- Қозоғистон — 762 миллион доллар;
- Жанубий Корея — 620 миллион доллар;
- Туркия — 395 миллион доллар;
- Германия — 364 миллион доллар;
- Туркманистон — 155 миллион доллар;
- Ҳиндистон — 154 миллион доллар;
- АҚШ — 116 миллион доллар;
- Украина — 104,5 миллион доллар.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг уч ойдаги озиқ-овқат импортида энг кўп улушга эга 10 та давлат маълум қилинганди. Рўйхатда Қозоғистон етакчилик қилган.
Шунингдек, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 9 та хорижий давлатдан қиймати 13,5 миллион долларга тенг бўлган 455 та электромобиль импорт қилгани маълум бўлди.


