Австрия Россиянинг 254 млн евролик активларини музлатиб қўйди
Австрия ички ишлар вазири Герхард Карнер чуқур ўрганиш ва меҳнат талаб этадиган мураккаб текширув ўтказилишини эълон қилганди.
Австрия жами 97 та ҳисобдаги тахминан 254 миллион евролик Россия активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда ORF телеканали мамлакат ҳукумати баёнотига асосланиб хабар берди.
ЕИ санциялари остида қолиши мумкин бўлган россиялик ишбилармонларнинг активларини қидириш билан махсус тузилган ишчи гуруҳ шуғулланган март ойига нисбатан миқдор икки баравар кўпайди.
Гуруҳ Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Давлат хавфсизлик ва разведка бошқармаси (DSN) раҳбарлигида ва бошқа вазирликлар билан ҳамкорликда фаолият юритади. Ҳисоб-китобларни музлатишдан ташқари, терговчилар ер реестрида бешта шубҳали ёзувни аниқлади.
Ҳукумат баёнотида қайд этилишича, санцияланган активларни қидириш корпоратив тузилмалар, ишончли компаниялар ва санкцияланган шахслар ўртасида алоқаларни ўрнатишдаги қийинчиликлар туфайли мураккаблашади. Ҳукумат май ойи охиригача тергов натижалари бўйича тўлиқроқ ҳисобот тақдим этишга ваъда берди.
Аввалроқ Австрия ички ишлар вазири Герхард Карнер чуқур ўрганиш ва меҳнат талаб этадиган мураккаб текширув ўтказилишини эълон қилган, канцлер Карл Нехаммер эса олигархларга зарар етказиш учун уларнинг пулларини «ҳибсга олиш» зарурлигини айтган эди.
У ҳеч қандай изоҳсиз «ҳарбий раҳбарлар ва Путин тарафдорларига қарши санциялар қўллаш учун ҳамма нарсани қилишга» ваъда берди.
Маълумот учун, апрель ойи охирига келиб ЕИ давлатлари Россиянинг 35 миллиард евролик активларини музлатиб қўйди. Жумладан Франция — 23,5 миллиард, Бельгия — 10 миллиард, Италия — 1,1 миллиард, Ирландия — 839,4 миллион евро.
Аввалроқ Польша Европа Иттифоқи расмийларини босқиндан сўнг Украинани тиклаш учун санкцияга учраган россиялик «олигархлар»нинг активлари ва Россия банкининг музлатилган захираларини мусодара қилишга рухсат беришга чақирганди.