Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

«Ўзмиллийбанк» кузатув кенгашининг янги таркиби тасдиқланди

Кузатув кенгашининг янги мустақил аъзоси сифатида Ernst & Young’нинг Россия ва МДҲ бўйича катта маслаҳатчиси Стюарт Лоусон тайинланди.

Фото: Sputnik

«Ўзмиллийбанк» АЖ кузатув кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. Бу ҳақда банк матбуот котиби Зебо Тўхтаева маълум қилди.

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки»да 28 май куни банкнинг 2021 йилдаги фаолиятига бағишланган акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида халқаро аудиторлик ташкилоти Ernst & Young МЧЖнинг 2021 йил якунлари бўйича банк фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ўқиб этиттирилди.   

Йиғилишда банк кузатув кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. Кузатув кенгашининг янги мустақил аъзоси сифатида Ernst & Young’нинг Россия ва МДҲ бўйича катта маслаҳатчиси Стюарт Лоусон тайинланди.

«Ўзмиллийбанк»нинг бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномаларини узайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Банк акциядорлари бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари билан шартномаларни узайтиришни бир овоздан маъқуллади. 

Аввалроқ «Савдогарбанк» ҳам 27 декабрь куни ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишида банк кузатув кенгаши янги таркибда сайлаганди.