Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

«Савдогарбанк» ўз номини ўзгартиради

«Савдогарбанк» номи «Гарант банк» акциядорлик жамияти номига ўзгартирилади.

«Савдогарбанк» ўз номини «Гарант банк»ка ўзгартиради. Бу ҳақда Молия вазирлигининг ягона корпоратив ахборот порталида маълумот берилди. 

Қайд этилишича, «Савдогарбанк» номи «Гарант банк» акциядорлик жамияти номига ўзгартирилади ҳамда банк уставига киритилган ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқланади. 

Банк бошқарувига банк номини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган барча чора-тадбирларни амалга ошириш ва белгиланган тартибда банк уставига киритилаётган ўзгартиришларни Марказий банкда рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилади.

Банк Тафтиш комиссияси тугатилади. 2020 йил 6 мартдаги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган «Савдогарбанк»нинг Тафтиш комиссияси ҳақидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Аввалроқ Рауф Комилжонов «Савдогарбанк»нинг яна 45,73 фоиз акциясини сотиб олиб, банкдаги улушини 99,26 фоизга етказгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Рауф Комилжонов Makro супермаркетлар тармоғи, Profit Store ва Ramirus Gas Service ҳаммуассиси ҳисобланади.