Рауф Комилжонов «Савдогарбанк»нинг деярли 100 фоиз акциясини сотиб олди
Рауф Комилжонов Makro супермаркетлар тармоғи, Profit Store ва Ramirus Gas Service ҳаммуассиси ҳисобланади.

Рауф Комилжонов «Савдогарбанк»нинг яна 45,73 фоиз акциясини сотиб олиб, банкдаги улушини 99,26 фоизга етказди. Буни «Тошкент» фонд биржаси маълумотлари тасдиқлайди.
Маълумотларга кўра, битим давомида 71,3 миллиард сўмлик акциялар пакети сотиб олинган. 2021 йилнинг ноябрь ойида Комилжонов «Савдогарбанк»нинг 53,52 фоиз акциясини 83,5 миллиард сўмга сотиб олган эди.
Маълумот учун, Рауф Комилжонов Makro супермаркетлар тармоғи, Profit Store ва Ramirus Gas Service ҳаммуассиси ҳисобланади.
«Савдогарбанк» 27 декабрь куни ўтказилган навбатдан ташқари йиғилишида банк кузатув кенгаши янги таркибда сайланганди.
Шунингдек, йиғилишда банк бошқаруви раиси лавозимига 2018 йилдан буён «Миллий банк» бошқарув раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Аброр Муҳаммадхонов номзоди тасдиқланган. Кейинчалик банк кузатув кенгаши янги таркибига мустақил аъзо сифатида икки нафар «Миллий банк» ходимлари ҳам киритилди.






