Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Moody’s Беларуснинг еврооблигацияларни миллий валютада тўлашини дефолт деб атади

2022 йил июнь ойининг охирида агентлик иккита евробонд фоиз тўловлари тўланмагани боис Россия ҳақида ҳам худди шундай хулосага келган эди

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Беларуснинг евробонд бўйича ташқи қарз фоизларини миллий валютада тўлаганини дефолт деб тан олди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди.

Агентлик 2022 йил июнь ойининг охирида иккита евробонд фоиз тўловлари тўланмагани боис Россия ҳақида ҳам худди шундай хулосага келган эди.

Moody’s ҳисоботида айтилишича, Беларусь Молия вазирлиги Беларусь-27 евробонди бўйича фоиз тўловларини миллий валютада амалга оширган, бироқ облигация эгалари уни ололмаган. Беларусь 22,9 миллион доллар тўлаши керак бўлиб, бу сумма имтиёзли муддат тугаганидан кейин ҳам тўланмагани Moody’s агентлиги томонидан дефолт сифатида баҳоланди.

Россия Президенти Владимир Путин 2022 йил 22 июнь куни мамлакат ташқи қарзларини рублда тўлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Шундан сўнг қарзларни миллий валютада тўлаш ҳақидаги қарор Беларусь томонидан ҳам қабул қилинди.

Россия рублдаги тўловларга ўтишини эълон қилганидан сўнг мамлакат Молия вазирлиги 23 июнь куни облигация фоизларнинг биринчи бор рублда тўланиши ҳақида эълон қилди.

Шу билан бирга, янги схеманинг тафсилотлари ҳам эълон қилинди: Россия ҳисоб тизимидан ташқарида бўлган инвесторлар ўзлари рубль учун ариза топширишлари керак бўлиб, кейин эса уни ўзлари хорижий валютага айлантиришлари мумкин.

Чет эл агентликлари, хусусан, Fitch ва Moody’s рублдаги тўловларни тан олмасликлари ҳақида огоҳлантирди. 2022 йил баҳорда Moody’s, Fitch ва S&P барча Россия компанияларини ўз рейтингларидан чиқариб ташлади.

Россия Ташқи ишлар вазилиги 13 июнь куни ҳамкорлари билан мустақил рейтинг агентлиги яратиш устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Вазирлик фикрича, Ғарбнинг таниқли рейтинг агентликлари ўз баҳоларида жуда нохолис.

Bloomberg агентлиги 27 июнь куни Россия 1918 йилдан бери биринчи марта ташқи қарзини тўламаганини ёзди. Кремль бунга қатъиян эътироз билдирди.

Бироқ Moody’sҳам вазиятни Россия дефолти сифатида баҳолади. Агентлик Россия суверен еврооблигациялари эгалари юз миллион доллар миқдоридаги фоиз тўловларини олмаганини дефолт деб атади.

Россия Молия вазирлиги тўловлар эгаларига етиб бормаганлиги учун жавобгарликни халқаро ҳисоб-китоб ва клиринг тизимларига юклади. Вазирлик мажбуриятлар тўлиқ бажарилгани ҳамда тўловлар асл валюталарда амалга оширилганини маълум қилди.

«Тўловлар 20 май куни тўлов агенти – Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсида амалга оширилди», дея маълум қилди Россия Молия вазирлиги.

Мавзуга доир:

Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди

Россия еврооблигациялар бўйича дефолтга учрагани эълон қилинди

S&P Россиянинг 52 та компанияси рейтингини «дефолт олди» даражасига туширди