Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 12:01 · 25.05.2022

Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди

Лицензиянинг амал қилиш муддати 25 май куни Москва вақти билан соат 07:01 да тугади.

Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди

АҚШ Ғазначилиги Россияга ташқи қарзига хизмат кўрсатиш имконини берувчи 9C бош лицензиясини янгиламайди. Бу ҳақда Хорижий активларни назорат қилиш департаменти сайтидаги хабарда айтилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддати 25 май куни Москва вақти билан соат 07:01 да тугади.

«OFAC қарори Россияни ташқи қарзи бўйича эҳтимолий дефолтга яқинлаштиради», деб таъкидлади Bloomberg.

Санкциялар туфайли Россия ҳукумати хорижий банклар орқали хорижий инвесторларга АҚШ долларида пул ўтказишда муаммоларга дуч келиши мумкин.

«АҚШ банклари ва фуқароларига Россия облигациялари бўйича тўловлар олиш тақиқланади», дея таъкидлади OFAC.

Дефолт яқинми?

Апрель ойида Россия ўз қарзларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келди: Молия вазирлиги евробондларнинг бир нечта эмиссияси учун рублда тўлашга тайёр эди, аммо охир-оқибат имтиёзли давр тугашидан олдин тўловни чет эл валютасида амалга оширди.

Бунинг учун вазирлик ички доллар захираларидан фойдаланган бўлиши мумкин. Россия Марказий банки санкциялар туфайли халқаро захираларининг ярмидан маҳрум бўлди.

Март ойида Молия вазирлиги Россия умумий активлари 640 миллиард долларга тенг бўлган 300 миллиард долларни тасарруф эта олмаслигини айтди.

Россия 1917 йилги инқилобдан бери ташқи қарзни тўлашдан бош тортгани йўқ. OFAC қарорига қарамай, Россия ҳам дефолтдан қочиш имкониятига эга.

Россия облигациялари эгаларининг аксарияти Европада ва дефолт учун инвесторлар етишмаслиги мумкин. Одатда, чегара қарз эгаларининг умумий сонининг 25 фоизни ташкил қилади.

Қайд этилишича, 27 май куни Россия умумий қиймати 100 миллион долларга яқин тўлов қилиши керак: чекловларни кутган ҳолда Россия ўтган ҳафтада пул ўтказмаларини бошлади.

Умуман олганда, мамлакат 2022 йилда тахминан 1 миллиард доллар купон тўловларини тўлаши керак. Россия газ, нефть ва бошқа табиий ресурсларни сотишдан тушган маблағ эвазига етарлича валютага эгалиги айтилмоқда.

Ўз навбатида, Россия молия вазири Антон Силуанов лицензия узайтирилмаган тақдирда ҳам дефолт бўлиш эҳтимолини истисно қилди. Унга кўра, бу ҳолда Россия ташқи қарзларини рублда тўлайди.

Мавзуга доир: «Барча ёмон ҳодисалар аллақачон содир бўлган»: Россия учун дефолт таҳдиди нимани англатади?

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди