Қўшилган қиймат солиғиғи салбий фарқ суммасини қоплаб бериш бюджет маблағлари тақчиллиги сабабли рад қилинмоқда, деган важларнинг асоссиз. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҚҚС салбий фарқ суммасини қоплаб бериш бюджет маблағлари тақчиллиги сабабли рад қилинмоқда, деган важларнинг асоссиз. ДСҚ кўрсатиб берилган хатоликлар тўғирланиб, мурожаат қилинган тақдирда белгиланган муддатларда ҚҚС салбий фарқ суммалари қоплаб берилиши тўхтатилмаслигини маълум қилди.
Хабарга кўра, 2022 йилнинг I ярим йиллигида 6028 та корхонага 8,3 триллион сўм ҚҚС салбий фарқ суммаси бюджетдан қоплаб берилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 764,4 миллиард сўмга ошган.
Жумладан, белгиланган тартиб асосида тезлаштирилган тартибда (7 кун) 2604 та экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширган корхоналарга 4,5 триллион сўм (умумий қайтарилган сумманинг 54 фоизи) қоплаб берилган.
Шу билан бирга, ҚҚС салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаш юзасидан мурожаат қилган 1723 та корхонанинг 718,7 миллиард сўмлик аризалари инсон омилига боғлиқ бўлмаган, автоматлаштирилган таҳлика-таҳлил дастури орқали ўрганилган.
Бунда ҚҚС занжирида 1,4 триллион сўм солиқ узилишлари мавжуд (яъни, товар, хизматлар етказиб бериш кетма-кетлигидаги контрагентлар томонидан солиқлар ҳисобланмаганлиги) ҳолатлар аниқланган солиқ тўловчиларга камчиликлари кўрсатиб берилиб, мустақил равишда уларни бартараф қилиб, қайта мурожаат қилишлари учун имконият берилган.
Бу тўғрисида шахсий кабинетларига хабарномалар юборилган.


