Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Марк Цукербергнинг Сан-Францискодаги уйи 31 млн долларга сотилди

Уй 1928 йилда қурилган бўлиб, 686 квадрат метрлик бинода тўртта ётоқхона ва тўртта ҳаммом мавжуд.

Америкалик миллиардер, Meta компанияси асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан Сан-Францискодаги уйларидан бирини 31 миллион долларга сотди, бу эса бу йилги уй-жой бозорида энг қиммат битим бўлди. Бу ҳақда Mansion Global хабар бермоқда.

Уй 1928 йилда қурилган бўлиб, 686 квадрат метрлик бинода тўртта ётоқхона ва тўртта ҳаммом мавжуд. У Сан-Францискодаги Мишн ва Долорес-Хайтс тепаликлари чеккасида жойлашган.

Mansion Global маълумотларига кўра, Цукерберг ва Чан уйни 2012 йилда Калифорнияда жойлашган SFRP компанияси орқали 10 миллион доллардан сал камроқ нарх эвазига сотиб олган ва таъмирлатган.

Цукербергнинг Сан-Францискодаги уйи харидорининг исми номаълум, аммо Time to Times порталига кўра, мижоз ҳозирда Делавэрда яшайди.

Mansion Global қайт этишича, эр-хотин 2021 йил март ойида 53 миллион долларга Гавайидаги Кауаи оролидан 600 гектарга яқин ер сотиб олган. Ҳозирда Цукерберг ва Чан оролда 1300 акрдан кўпроқ ерга эгалик қилади.

Бундан ташқари, аввалроқ, 2021 йилнинг май ойида эр-хотин Кремний водийсидаги уйини 5,3 миллион долларга сотишни режалаштиргани маълум бўлганди. Бироқ, Facebook асосчисининг мулки сотувга қўйилганидан бир неча ҳафта ўтгач, унинг қиймати 5 миллион доллардан пасайган. Уй жорий йилнинг июль ойи бошида сотувдан олиб ташланган ва ҳозирда ойига 11 минг доллар эвазига ижарага берилади.

Мавзуга доир: