ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади

14:22 · 16.07.2026

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

12:25 · 16.07.2026

Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади

10:45 · 16.07.2026

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди

10:05 · 16.07.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин

17:20 · 15.07.2026

Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда

14:34 · 15.07.2026

Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти жаримага тортилди

12:14 · 15.07.2026

Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилади

10:14 · 15.07.2026

Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

17:01 · 14.07.2026

Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади

16:44 · 14.07.2026

Марказий банк банклардан онлайн микроқарзлар бўйича суғурта шартларини очиқлашни талаб қилди

11:40 · 14.07.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди

10:20 · 14.07.2026

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Маоши йилига 1 долларни ташкил этадиган Марк Цукерберг. Facebook қандай қилиб муваффақиятга эришди?

Исталган бизнес лойиҳа, турли брендларнинг ўз тарихи бор. Бугунги кунгача босиб ўтилган йўл, лойиҳадаги кескин бурилишлар ҳамда муваффақиятли қадамлар кўпчилик учун қизиқ бўлиши табиий. Қуйида Цукерберг қандай қилиб Facebookʼни дунёдаги энг машҳур ижтимоий тармоққа айлантиргани ҳақида маълумот берамиз.

Маоши йилига 1 долларни ташкил этадиган Марк Цукерберг. Facebook қандай қилиб муваффақиятга эришди?

Кўпчилигик Facebook’дан фаол фойдаланади, ҳеч бўлмаса ижтимоий тармоқ номи таниш. Унинг асосчиси Марк Цукерберг номини эса билмайдиган одам йўқ. Бир пайтлар дунёнинг Топ университети Гарвард талабаси бўлган Цукерберг 2004 йилнинг январь ойида  виртуал мулоқот учун Facebook.com сайтини яратиш устида иш бошлайди ва тез орада уни ишга туширади.

2004 йилнинг 4 февралида The Facebook’ни www.thefacebook.com интернет манзилида жойлаштиради. Дастлаб фақат Гарвард талабалари кириши учун мўлжалланган сайтда Икки ҳафта ўтиб, барча талабаларнинг 2/3 қисми рўйхатга олинади.

Университет талабаларининг аксарияти ўз аккаунтларига кириб, кунига бир неча марта тасма тўлдирган. Сайт машҳурлигини кўриб, унинг асосчиси сайт устида ишлаш учун ўзининг ётоқхонадаги қўшниларини жалб  қилади — дастурий таъминот устида ишлаган Дастин Московиц ва Крис Хюз ресурсни тарғиб қилиш билан шуғулланган.

Аста-секин бошқа университетлар ўзларининг Facebook тармоғига эга бўла бошлайди. Биринчидан, тармоқ Стенфорд ва Йел университетлари бўйлаб тарқалди ва уч ой ичида 30 та университетда Facebook ҳамжамияти пайдо бўлди.

Facebook’нинг уч кишидан иборат жамоаси ўз ижтимоий тармоқларини янада ривожлантиришга эътибор қаратиш учун кундалик университет ҳаётидан танаффус олишга қарор қилишади. Шундан кейин ишлар жуда тез силжийди: 2004 йилнинг ноябрида тармоқда миллионинчи фойдаланувчи рўйхатдан ўтади.

2005 йилнинг охирида Facebook’да рўйхатдан ўтган беш миллион фойдаланувчи бор эди. Сайтда суратга олиш функцияси қўшилгач, бу рақам тез ўсишни бошлади.

Ўша йили The артикли тармоқ номидан олиб ташланди. Бу эса Facebook.com домени 200 минг долларга сотиб олинганидан кейин амалга оширилганди. 2006 йил Facebook халқаро бозорга киради. Шу йилнинг сентябрида ижтимоий тармоқдан 13 ёшдан ошган ҳар қандай интернет фойдаланувчиси фойдаланиши мумкин бўлди.

2012 йилнинг 4 майида Цукерберг ўз саҳифасидаги постида миллиардинчи фойдаланувчи ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтганини маълум қилди. Бу ўша пайтда сайёранинг ҳар 7-аҳолиси Facebook’да ўз шахсий профилига эга бўлганини англатади.

2015 йил ижтимоий тармоқнинг ойлик аудиторияси 1,5 миллиард фойдаланувчига етади. 2017 йил март ойида Facebook ўзининг мобил иловаси учун Snapchat функциясини тақдим этади, бу фойдаланувчиарга бир кундан кейин ўчадиган қисқа видеоларни (Snaps) суратга олиш имконини беради.

2017 йил якуни бўйича халқаро таҳлилчилар Facebook’ни расман дунёдаги энг йирик ва энг оммабоп ижтимоий тармоқ сифатида тан олишади. Унинг ойлик аудиториясининг ҳажми 1,9 миллиард кишини ташкил қилади. 2020 йилнинг сентябрида ижтимоий тармоқ янгиланган интерфейс дизайнига ўтади.

2022 йили Facebook ўз номини Meta’га ўзгартирди. Тадбирда Цукерберг компания «метаоламни» — барча мавжуд технологиялар ва қурилмалар бирлаштириладиган виртуал дунёни ишлаб чиқишини билдирганди. Ном ўзгартирилишдан олдин компаниянинг штаб-квартираси олдидаги «лайк» тасвири олиниб, ўрнига Meta логотипи ўрнатилган.

Оқ шрифт, кўк тўртбурчак — бугунги кунда дунёдаги энг таниқли логотиплардан бири Facebook»логотипи.

Ижтимоий тармоқ университет аудиторияси даражасидан ошиб кетганидан сўнг, ўзларининг логотипларини яратиш ҳақида ўйлашади ва бунинг учун дизайнер Майк Баззардга мурожаат қилишади.

Қисқа сукутдан сўнг у ёш савдо белгиси учун логотип сифатида кўк ва оқ рангларда яратилган вариантни таклиф этади. Бу рангларни танлаш тасодифий эмас эди.

Бу болалигидан дейтеранопиядан (яшил рангни ажрата олмаслик) азият чекадиган Цукербергнинг кўриш қобилияти билан боғлиқ. Бундан ташқари, кўплаб ижтимоий сўровлар натижалари шуни кўрсатадики, истеъмолчилар кўк рангни тозалик ва технология билан боғлашади.

Иш учун тўлов сифатида дизайнерга компаниядаги улуш таклиф қилинади, аммо у рад этади. Сўнгги ўн беш йил ичида логотип деярли ўзгармади. Бир нечта янгиланишлар асосан кўкнинг турли хил сояларидан фойдаланиши билан боғлиқ.

2012 йил 18 май куни Facebook ўз акцияларини АҚШнинг Nasdaq фонд биржасида IPO доирасида жойлаштирди. Корпорация раҳбарияти қимматли қоғозлар нархлари диапазонининг юқори чегарасини 38 доллар, энг пастини эса 34 доллар деб эълон қилди. Шу билан унинг капиталлашуви 104 миллиард долларни ташкил этди.

Кимошди савдоси натижаларига кўра, экспертлар ушбу жойлаштиришни IT-индустрияси тарихидаги энг йирик жойлаштириш деб атади. Ўша куни биржа айланмаси 580 миллион доллардан ошиб, 18,4 миллиард доллар маблағни жалб қилди.

Forbes талқинига кўра, Марк Цукерберг дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 200 миллиард бойлиги билан 2-ўринда туради.

Meta Platforms компанияси асосчиси ва бош директори Марк Цукербергнинг жами мукофот пуллари 2024 йилда 2,8 миллион долларга ошиб, 27,2 миллион долларга етди.

Цукерберг компаниянинг бошқа ҳар қандай топ-менежеридан кўпроқ пул ишлаб топган. 2012 йилдан бери Цукербергнинг маоши йилига 1 долларни ташкил этади, шунингдек, у бонус тўловлари ва акциялар олмайди. Бизнесмен ҳамда унинг рафиқаси Присцилла Чан аввалроқ ўз маблағларининг 99 фоизини хайрияга йўналтиришни ваъда қилганди.

Умумий тўловлар Цукерберг ҳамда унинг оиласи хавфсизлигини таъминлаш харажатларини ўз ичига олади. Ўтган йили бунга 14 миллион доллар сарфланган — 2023 йил Facebook асосчиси ва унинг оиласи хавфсизлигига 10 миллион доллар йўналтирилган эди. Бундан ташқари, Meta унинг шахсий самолётдаги парвозлари учун 2,6 миллион доллар тўлаган.

Meta 2024 йилда дивиденд тўлашни бошлаган, тўртинчи чоракдаги ўсишдан кейин у ҳар бир акция учун 0,52 долларни ташкил этган. Цукерберг компаниянинг тахминан 13 фоиз акциясига эгалик қилади ва йилига солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда 700 миллион долларга яқин дивиденд олади.

2025 йил бошидан бери Meta капитализацияси 14,3 фоизга, яъни 1,27 триллион долларгача қисқарди.

ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади
Янгиликлар 14:22 · 16.07.2026
ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади
Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 12:25 · 16.07.2026
Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда
Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади
Янгиликлар 10:45 · 16.07.2026
Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
Янгиликлар 10:05 · 16.07.2026
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин
Янгиликлар 17:20 · 15.07.2026
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин
Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда
Янгиликлар 14:34 · 15.07.2026
Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда