Давлат статистика қўмитаси 27 июль ҳолатига ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди.
Маълум бўлишича, бозорларда суякли мол гўштининг бир килограми 49 минг 500 сўмдан 77 минг 000 сўмгача сотиляпти. Қўй гўштининг 1 килограми 55 мингдан 90 минг сўмгача, картошка (1 кг) 2 мингдан 6 минг сўмгача, пиёз (1 кг) 2 мингдан 8 минг 500 сўмгача баҳоланган.
Бошқа маҳсулотларнинг нархи қуйидагича:
- Сабзи (1 кг) 1–6 минг сўм;
- Тухум (10 дона) 7–15 минг сўм;
- Гуруч (1 кг) 5–25 минг сўм;
- Ўсимлик ёғи (1 л) 15,6–30 минг сўм;
- Шакар (1 кг) 11–18 минг сўм.
Аввалроқ 2022 йил 29 июнь ҳолатига бозорлардаги алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича маълумот берилганди. Унга кўра, суякли мол гўштининг 1 килограмми 45 мингдан 76 минг сўмгача сотилган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев нархларни сунъий ушлаб туриб, бу масалада кўзбўямачилик ёки ура-урачиликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтганди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги эса Ўзбекистон бозорларида шакар нархининг ошиши юзасидан тушунтириш берганди.


