Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 12:01 · 02.06.2022

Ўзбекистонда шакар нархи нега кескин кўтарилмоқда?

Шакар нархининг ўсишига маҳсулот ва унинг хомашёсини Марказий Осиёга етказиб бериш бўйича транспорт ва логистика муаммолари, ёқилғи ресурслари нархларининг кўтарилиши таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда шакар нархи нега кескин кўтарилмоқда?
Фото: ТАСС

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бозорларида шакар нархининг ошиши юзасидан кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳолат юзасидан Kommers.uz’га изоҳ берди.

Ташқи ва ички бозорларда шакар нархининг ўзгариш динамикаси ва унга таъсир қилувчи омиллар

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги кунда ички бозорда 1 килограмм шакарнинг ўртача нархи 9500–13 минг сўм доирасида шаклланмоқда, шунингдек, айрим савдо нуқталарида шакар нархининг 14 минг сўмгача кўтарилгани кузатилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистонга қўшни ва бошқа МДҲ мамлакатларида шакар нархи 52 фоизга (сўм эквивалентида қўшни мамлакатларда 14 минг сўмдан 21 минг сўмгача) ўсиши билан бир қаторда, ушбу маҳсулот тақчиллиги билан боғлиқ муаммо ва хатарлар юзага келаётгани кузатилмоқда. 

Ўзбекистонга қўшни ва бошқа МДҲ мамлакатларида нархларнинг ошиши ўз навбатида, Ўзбекистон ички бозорида аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида ҳам шакар нархи бўйича инфляцион кутилмаларнинг кучайишига маълум маънода таъсир кўрсатувчи омиллардан бўлди.

Қайд этилишича, бозор иқтисодиёти шароитида ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг минтақа ва бошқа давлатлар иқтисодиётлари билан ташқи савдо борасида ҳамкорликнинг кенгайиб ва эркинлашиб бориши ҳолатида мамлакат ичидаги нархларни қўшни давлатлардагига нисбатан кескин фарқ қилувчи даражада сақлаб туришнинг деярли имкони бўлмайди.

Вазирликнинг таъкидлашича, шакар нархининг ўсишига маҳсулот ва унинг хомашёсини Марказий Осиёга етказиб бериш бўйича транспорт ва логистика муаммолари, ёқилғи ресурслари нархларининг кўтарилиши таъсир кўрсатмоқда.

Маълум қилинишича, бугунги кунда Лондон биржасида шаклланган шакарнинг нархи (500 доллардан 575 долларгача) 15 фоизга ошган бўлса, унинг Ўзбекистонга етказиб бериш харажатлари 1 тоннаси учун 173 доллардан 271 долларгача ёки 57 фоизга ошган. 

Натижада тахминий ҳисоб-китобларга кўра, DAP Uzbekistan шартида Ўзбекистон чегарасигача етказиб бериш тайёр шакарнинг қиймати (божхона ва солиқ тўловларисиз) йил бошидаги 674 доллардан 840 долларгача ёки 25 фоизга ошган.

Таъкидланишича, анъанавий денгиз портларининг ёпилиши ҳамда алтернатив портлар ўтказувчанлик сиғимларининг пастлиги товарларни узоқ муддат қолиб кетиши ҳамда сақлаш билан боғлиқ қўшимча харажатларни юзага келтирмоқда.

Юзага келган мазкур шароитда минтақадаги экспортёр давлатлар ҳамда Ҳиндистон томонидан экспортга чекловнинг киритилиши кузатилмоқда.

Маълумот учун, Россия ҳукуматининг 2022 йил 14 мартдаги тегишли қарорига асосан 2022 йил 31 августгача, Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2022 йил 4 майдаги буйруғига асосан 6 ой муддатга шунингдек, Ҳиндистонда 2022 йил 25 майдан шакар экспортига чеклов ўрнатилди.

Ўзбекистонда шакар тақчиллигининг юзага келиши ва нархнинг кескин ошиб кетишини олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар

Вазирликнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда шакар танқислиги мавжуд эмас ва ички бозорни йил якунига қадар шакар билан тўйинтириш бўйича барча захиралар яратилган.

Жумладан, шакарга бўлган талабнинг мавсумий ошиши шароитида (мева-сабзавотларни консерватсия қилиш мавсуми) нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида биржа савдоларига чиқариладиган шакар ҳажми 2022 йил июнь ойидан бошлаб 50 фоизгача оширилади.

Хусусан, биржадаги савдоларга қўйилаётган шакар ҳажми амалдаги 2 минг тоннадан 3 минг тоннагача оширилади.

Шакар ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилда 720 минг тонна ёки 2021 йилга нисбатан 22 фоизга кўпроқни ташкил этади. Бунда шакар ва унинг хомашёси импорти ҳажми ўтган йилги 643 минг тоннадан 900 минг тоннагача оширилади.

Натижада 2022 йил якуни билан ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган тайёр шакар қолдиғи 118 минг тоннадан кўпроқни ташкил этиши кутилмоқда.

Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси қолипли нон нархи кескин кўтарилгани бўйича изоҳ берганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди