Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда фахрий донорларга мукофот пули оширилади

«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони учун мукофот БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача — 1,5 миллиондан 4,5 миллион сўмгача оширилади.

Ўзбекистонда фахрий донорларга мукофот пули оширилади. «Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январгача қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текшириш (ИФА/ПЗР) амалиёти йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони учун мукофот БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (1,5 миллиондан 4,5 миллион сўмгача) оширилади.

Мазкур кўкрак нишони билан тақдирланганларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  • улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш; 
  • шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан бепул фойдаланиш;
  • давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;
  • доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;
  • донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.

Мавзуга доир: