Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 10 август ҳолати бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Давлат статистика қўмитаси 10 август ҳолатига ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Маълум бўлишича, бозорларда суякли мол гўштининг бир килограми 49 минг 500 сўмдан 78 минг сўмгача сотиляпти. Қўй гўштининг 1 килограми 58 мингдан 90 минг сўмгача, картошка (1 кг) 2 мингдан 6 минг сўмгача, пиёз (1 кг) 2 мингдан 7 минг сўмгача баҳоланган.

Бошқа маҳсулотларнинг нархи қуйидагича:

  • Сабзи (1 кг) 1,5–6 минг сўм;
  • Тухум (10 дона) 7–15 минг сўм;
  • Гуруч (1 кг) 5–25 минг сўм;
  • Ўсимлик ёғи (1 л) 16–30 минг сўм;
  • Шакар (1 кг) 11–17 минг сўм.

Аввалроқ 2022 йил 27 июль ҳолатига бозорлардаги алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича маълумот берилганди. Унга кўра, суякли мол гўштининг 1 килограмми 49,5 мингдан 77 минг сўмгача сотилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев нархларни сунъий ушлаб туриб, бу масалада кўзбўямачилик ёки ура-урачиликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтганди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги эса Ўзбекистон бозорларида шакар нархининг ошиши юзасидан тушунтириш берганди.