Давлат активларини бошқариш агентлиги Uzbekistan Airways АЖни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.
Барча қизиқиш билдирган маҳаллий ва хорижий талабгорлардан таклиф тақдим этиш учун сўровномага асосан тижорат таклифларини 17 сентябрь куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этиш сўралган.
Актив тўғрисида қисқача маълумот
Компания «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиякомпаниясининг хизмат кўрсатиш ва савдо белгисинйинг мутлоқ ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Uzbekistan Airways — Ўзбекистон авиацияси ва халқаро қоидаларининг низомига мувофиқ йўловчиларни ва ҳар қандай турдаги почталарни ҳаво кемалари орқали ташиш бўйича хизматларни тақдим этади.
Компания 50 нафардан ортиқ белгиланган йўналишларда, жумладан Европа, Осиё ва Шимолий Америка мамлакатларига мунтазам равишда рейсларни амалга оширади. Авиакомпаниянинг ваколатхоналари 20 дан ортиқ дунё шаҳарларида фаолият кўрсатади.


