Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:54 · 25.04.2026

Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди

16:23 · 24.04.2026

1 майдан Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга ошади

14:15 · 24.04.2026

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлардан огоҳлантирди

10:30 · 24.04.2026

Ўзбекистонга биринчи чоракдаги пул ўтказмалари 3,8 млрд долларгача ўсди

16:16 · 23.04.2026

Ўзбекистонда банклар энди карталардаги маблағларни «нолгача» ечиб ололмайди

11:40 · 23.04.2026

Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади

9:55 · 23.04.2026

Ўзбекистонда коммунал хизматлар бўйича қарздорликни ундириш соддалаштирилди

9:02 · 23.04.2026

Ўзбекистонда март ойида жами 78 мингдан ортиқ енгил автомобиль сотилди

11:34 · 22.04.2026

Тошкентда уй-жой инвестицияси даромадлилиги 14,6 фоизга етди — МҲТИ

10:13 · 22.04.2026

Энди телефон рақамни бошқанинг номига онлайн ўтказиш мумкин

14:42 · 21.04.2026

Мартда аҳолига коммунал хизматлар ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди

11:36 · 21.04.2026

Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси

10:59 · 21.04.2026

Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?

16:44 · 20.04.2026

Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади

11:39 · 20.04.2026

Инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари секинлашмоқда

10:02 · 20.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:10 · 18.04.2026

Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланади

16:52 · 17.04.2026

Ўзбекистон банкларни хусусийлаштириш стратегиясини ўзгартирмоқда — Fitch

Ўзбекистон давлат банкларини хусусийлаштиришнинг янада манзилли моделига ўтмоқда. «Ўзсаноатқурилишбанк» сотувга энг тайёр банкдир ва бошқа давлат банклари учун трансформация бўйича намуна бўлиши эҳтимоли бор. «Асакабанк» ва «Алоқабанк»ни сотиш 2030 йилларгача кўчирилиши мумкин.

Ўзбекистон банкларни хусусийлаштириш стратегиясини ўзгартирмоқда — Fitch

Ўзбекистон давлат банкларини хусусийлаштириш дастурини қайта кўриб чиқди, бу ҳукуматнинг янада манзилли стратегияга ўтишини акс эттиради, деб хабар бермоқда Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги.

Ташкилот маълумотларига кўра, «Ўзсаноатқурилишбанк» (СҚБ) сотувга энг тайёр ҳисобланади ва бошқа давлат банкларини трансформация қилиш учун потенциал модель сифатида кўрилмоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, яқин келажакда банкларни кенг кўламли хусусийлаштиришни кутиш керак эмас. Бунга тижорат бизнес моделларига ўтишнинг секинлиги, эски имтиёзли кредитлар улушининг юқорилиги, капиталнинг чеклангани ва бозордаги кескин рақобат таъсир кўрсатмоқда.

Fitch маълумотларига кўра, давлат банкларида тижоратни ривожлантириш фойдасига директив кредитлашдан воз кечиш давом этмоқда. Бу уларнинг даромадлилигини, корпоратив бошқарувини ва хатарларни бошқаришни яхшилаши ва шу билан хорижий стратегик инвесторларнинг қизиқишини ошириши керак.

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси (UzNIF) СҚБни хусусийлаштиришга тайёрлашда марказий роль ўйнайди, бу ҳукуматнинг устувор вазифасига айланди.

Президентнинг сентябрдаги фармони билан Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли бўлган СҚБнинг 30 фоиз акциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, кейин эса UzNIF`га ўтказилди. Бу қарор амалда назорат пакетини 2025 йил охиригача сотиш бўйича аввалги режани бекор қилади, дея таъкидлади Fitch.

Ҳукуматнинг бюджет стратегиясида СҚБ, «Асакабанк», «Алоқабанк» ва «Туронбанк»ни 2026 йилда ёки ундан кейин хусусийлаштириш кўзда тутилган.

Октябрь ойида «Ўзсаноатқурилишбанк» Ўзбекистонда биринчи марта 300 миллион долларлик муддатсиз облигацияларни жойлаштирди. Fitch’нинг қайд этишича, бу банк капиталини сезиларли даражада кучайтирган.

Бундан ташқари, бу, айниқса, даромадлироқ сегментларда — кичик ва ўрта корхоналар (КЎК) ва чакана бизнесда кредитлашни сезиларли даражада ошириш ва даромадлиликни яхшилаш имконини берди. Банк 2026 — 2027 йилларда 2,1 миллиард доллар миқдорида қўшимча кредитлар бериш имкониятига эга бўлди, бу эса 80 миллион доллар қўшимча соф фоизли даромад келтиради.

Fitch фикрига кўра, бу қадам СҚБнинг тижорий трансформациясини кўрсатади ва уни хусусийлаштиришга яқинлаштиради.

Агентлик прогнозларига кўра, СҚБ назорат пакетининг сотилиши 2026 йилда Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акциялари оммавий жойлаштирилгандан сўнг амалга ошиши мумкин. Бу банкни хусусийлаштиришга туртки бўлиши кутилмоқда.

Битимнинг муваффақияти бошқа йирик давлат банклари учун модель яратиши мумкин. Бироқ Fitch «Асакабанк» ва «Алоқабанк»ни хусусийлаштириш 2030 йилга яқинроқ муддатга кўчирилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Агентликнинг қайд этишича, ушбу банкларда бизнес моделини трансформация қилиш давом этмоқда. «Асакабанк» эски паст даромадли кредитларнинг сезиларли улушига эга ва КЎК ҳамда чакана сегментни янада даромадли кредитлашга тезроқ ўтишга тўсқинлик қиладиган капитал чекловларига дуч келмоқда.

«Алоқабанк»нинг роли ҳам ўзгарди: банк ёш тадбиркорларни имтиёзли кредитлаш бўйича асосий институтга айланган, бу эса яқин йилларда унинг хусусийлаштирилишини даргумон қилади.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:54 · 25.04.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди
Янгиликлар 16:23 · 24.04.2026
Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди
1 майдан Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга ошади
Янгиликлар 14:15 · 24.04.2026
1 майдан Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга ошади
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлардан огоҳлантирди
Янгиликлар 10:30 · 24.04.2026
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлардан огоҳлантирди
Ўзбекистонга биринчи чоракдаги пул ўтказмалари 3,8 млрд долларгача ўсди
Янгиликлар 16:16 · 23.04.2026
Ўзбекистонга биринчи чоракдаги пул ўтказмалари 3,8 млрд долларгача ўсди
Ўзбекистонда банклар энди карталардаги маблағларни «нолгача» ечиб ололмайди
Янгиликлар 11:40 · 23.04.2026
Ўзбекистонда банклар энди карталардаги маблағларни «нолгача» ечиб ололмайди