Ўзбекистонда Мустақилик байрами муносабати билан банк картаси орқали пенсия олувчи фуқароларга тўловлар олдиндан юклаб берилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, жамғарма томонидан сентябрь ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномаларини август ойида шакллантиради. Пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағлар 1 сентябрга қадар тижорат банкларига молиялаштирилиб беради.
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига тушириб берилади.
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланиши маълум қилинди.


