Фуқаролар томонидан «Ташаббусли бюджет» жараёни доирасида айрим лойиҳалар қисқа муддат ичида минглаб овозлар тўплаётгани юзасидан эътирозлар билдирилмоқда. Бу бўйича Молия вазирлиги ахборот хизмати мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, шубҳали тўпланган овозлар деб топилган лойиҳалар бўйича ушбу мурожаатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилади.
Ўрганишлар натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади. Овоз бериш жараёнининг муддати тугагач барча овозлар қайта текшириб чиқилади.
Маълумот учун, овоз бериш жараёнлари 2022 йилнинг 17 сентябрига қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсуми 24 августдан старт олди. Ушбу мавсум учун республика бўйлаб қарийб 1 триллион 62 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.


