Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:25 · 08.09.2022

Dogecoin’нинг етти инвестори Илон Маск ва унинг компанияларига қарши судга қўшилди

Манхэттен федерал суди Илон Маск ва унинг компанияларига қарши даъвога киритилган ўзгаришларни кўриб чиқиш учун қабул қилди. Дастлабки даъвода Маск ҳамда унинг SpaceX ва Tesla компанияларидан «Dogecoin пирамида схемасини» яратгани учун 258 млрд доллар товон пули талаб қилинган эди. 

Dogecoin’нинг етти инвестори Илон Маск ва унинг компанияларига қарши судга қўшилди

Манхэттен федерал судига Илон Маскнинг Dogecoin криптовалютасини қўллаб-қувватлаши юзасидан 258 миллиард доллар талаб қилиб, ўзгартирилган даъво киритилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, дастлабки даъвода июнь ойида Маск ҳамда унинг SpaceX ва Tesla компанияларидан «Dogecoin пирамида схемасини» яратгани учун 258 миллиард доллар товон пули талаб қилинган эди. 

Ҳозирда суд жараёни кенгайиб, етти нафар Dogecoin инвестор-даъвогарини ўз ичига олди. Судланувчилар қаторига яна 6 та компания, жумладан Маскнинг Boring Co туннель қазиш компанияси ҳам қўшилди.

Ўзгартирилган даъвога кўра, Маск ва унинг компаниялари — Tesla электромобил ишлаб чиқарувчиси, SpaceX космик туризми, Boring Co туннель қазиш компанияси ва бошқалар икки йил давомида атайлаб Dogecoin нархини 36 минг фоиздан кўпроққа оширган ва кейин унинг қулашига йўл қўйган. 

Бунда судланувчилар бошқа Dogecoin инвесторлари ҳисобига «ўнлаб миллиард доллар фойда олган». Шу билан бирга криптовалютанинг ўзига хос қиймати йўқлигини ва унинг қиймати «фақат маркетингга боғлиқ» эканини билиб, кенгайтирилган даъво қўзғатилди.

Tesla, SpaceX ва Boring сўровларга дарҳол жавоб бермаган. Tesla 2020 йилда ОАВ билан алоқалар бўлимини тугатган. Дастлабки даъво июнь ойида судга берилган. 2019 йилдан буён муқобил криптовалюталар билан савдо қилиб келаётган Кейт Жонсон Нью-Йорк жанубий округи судига даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Унинг фикрича, Dogecoin савдоси АҚШ ва Нью-Йорк қонунларига кўра, қимор ўйинларига тенг, шунинг учун суд Маск, SpaceX ва Tesla’га ушбу криптовалюталарни тарғиб қилишни тақиқлаши керак. 

Жонсон суд жараёнида инвесторларнинг 2019 йил апрелидан бери кўрган молиявий йўқотишларини 258 миллиард долларга баҳолаган. У уларга 86 миллиард доллар қайтарилиши ва 172 миллиард доллар компенсация тўланишини талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Dogecoin 2013 йилда яратилган. Токен 2021 йилда Маск ўз твитлари билан ушбу криптовалютани қўллаб-қувватлай бошлаши билан машҳурликка эришди. Маскнинг ўзи унга сармоя киритди ва мижозларга Dogecoin ёрдамида Tesla веб-сайтдида товарлар учун тўловни амалга оширишга рухсат берди. У Dogecoin’ни қўллаб-қувватлашини криптовалютанинг машҳурлиги билан изоҳлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Twitter Илон Маскдан айрим шахсий ёзишмаларини ошкор қилишни сўраб судга ариза ёзганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди