Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 10:05 · 05.09.2022

Twitter Илон Маскдан айрим шахсий ёзишмаларини ошкор қилишни сўради 

Twitter вакиллари Илон Маск маълумотлар алмашишни истамаётгани сабабли айрим ёзишмаларни ошкор этишни талаб қилиб, судга ариза ёзди. Миллиардернинг адвокатлари эса компанияни маълумотлар ва гувоҳларни яширишда айблади.

Twitter Илон Маскдан айрим шахсий ёзишмаларини ошкор қилишни сўради 

Twitter Tesla ва SpaceX бош директори Илон Маскнинг шахсий ёзишмаларини қонуний равишда ошкор этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди. 

Маълум қилинишича, гап 2022 йил 1 январдан 8 июлгача бўлган муддатдаги матнли хабарлар ҳақида кетмоқда. Twitter Маск судгача бўлган жараёнда ҳамкорлик қилиш ва маълумот алмашишни истамаётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, ижтимоий тармоқ вакиллари миллиардернинг бош ёрдамчиси Жаред Бирчалл билан худди шу давр мобайнидаги ёзишмаларига қизиқиш билдирмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, Бирчалл Twitter битимини ташкил қилишда жиддий иштирок этган.

Маскнинг адвокатлари таъкидлашича, ижтимоий тармоқ платформанинг спам-аккаунтлари сонини қандай ҳисоблаши ҳақида батафсил айтиб бера оладиган гувоҳларни яширмоқда.

«Twitterʼнинг маълумот ва гувоҳларни яширишга уринишлари муваффақиятсизликка учради, энди улар бу бемаънилик билан эътиборни чалғитишга ҳаракат қилмоқда», — деди Маскнинг адвокатларидан бири Алекс Спиро.

Шунингдек, 30 август куни Илон Маскнинг адвокатлари Twitter хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Питер Затконинг баёнотларига эътибор қаратган. 

Собиқ ходимнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқда спам-аккаунтлар сонини ҳисоблашнинг имкони йўқ ва у фойдаланадиган сервер дастурлари хавфсизликка зарар етказади. 

Адвокатларнинг сўзларига кўра, бу маълумот Twitter келишув шартларини бузганини тасдиқлайди.

Маск ва Twitter: нималар маълум?

Twitter раҳбарияти апрель ойида Илон Маск тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олмоқчи эканини айтган эди, бироқ май ойи ўрталарида миллиардер компания ҳақиқий фойдаланувчилар орасида бот ва спам-аккаунтларнинг улушини ошкор қилмагунча ҳеч қандай келишув бўлмаслигини билдирди.

Маскнинг фикрича, спам-ботлар ҳақиқий аккаунтларнинг 20-25 фоизидан ошиб кетиши мумкин. Маскнинг адвокатларига кўра, бундай маълумотлар бизнес фаолияти учун муҳим ҳисобланади. 8 июль куни Маск Twitter’ни харид қилишдан расман воз кечди ва компанияни бундан хабардор қилди.

Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш фикридан қайтганидан сўнг тармоқ акциялари тушиб кетди.

Шундан сўнг Twitter келишувни якунлаш учун судга мурожаат қилди. Компания ўз даъвосида Маскнинг харидга тайёргарлик кўришдаги хатти-ҳаракатлари «инсофсизлик» эканлигини таъкидлади ва уни «бозор ўзгара бошлагани» сабабли битимга қарши ҳаракат қилишда айблади.

Twitter сентабр ойида тезкор суд жараёнини ўтказиш учун ариза топширди ва АҚШ суди бунга рухсат берди. Суднинг таъкидлашича, келишув атрофидаги «ноаниқлик» Twitter’га зарар келтирмоқда. Суд муҳокамаси октябрь ойида бўлиб ўтади ва беш кун давом этади.

Аввалроқ Twitter Илон Маск билан муваффақиятсиз келишув сабаб 33 миллион доллар зарар кўргани хабар қилинди. Тармоқ, шунингдек, даромаднинг камайиши cабаблари сифатида реклама соҳасидаги муаммолар ва умумий иқтисодий вазиятни ҳам тилга олган. Бироқ «Илон Маск томонидан Twitter’нинг сотиб олиниши билан боғлиқ ноаниқлик» ижтимоий тармоқ маблағлари йўқотилишининг асосий омили дея кўрилган.

Кейинчалик Маск агар ижтимоий тармоқ ўзи текширган аккаунтларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи далиллар келтирса, Twitter’ни сотиб олишга розилигини айтди.

Кейинчалик Маск Twitter’ни 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувни тугатиш учун янги сабаб топди. Миллиардернинг адвокатлари ижтимоий тармоқ хавфсизлик хизмати собиқ бошлиғининг раҳбариятни фойдаланувчилар маълумотларига масъулиятсизлик билан муносабатда бўлишда айблаган сўзларидан иқтибос келтирди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди