Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистондаги энг кўп саноат корхоналари мавжуд ҳудудлар

Ўзбекистонда 1 ноябрь ҳолатига 97 минг 054  та саноат корхоналари мавжуд. Бу кўрсатгич  2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,3 фоизга ошган. Тошкент шаҳри саноат корхоналари сони бўйича етакчи бўлса, Сирдарё энг паст кўрсаткични қайд этган

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда 1 ноябрь ҳолатига 97 минг 054  та саноат корхоналари мавжуд. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига республикада жами фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони 97 минг 054 тани ташкил этиб, бу кўрсатгич  2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,3 фоизга ошган.

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони қуйидагича:

  1. Тошкент шаҳри — 16 минг 598 та;
  2. Фарғона вилояти — 10 785 та;
  3. Андижон вилояти — 9 799 та;
  4. Тошкент вилояти — 9 795 та;
  5. Самарқанд вилояти — 8 680 та;
  6. Наманган вилояти — 7 720 та;
  7. Қашқадарё вилояти — 5 427 та;
  8. Бухоро вилояти – 4 970 та;
  9. Сурхондарё вилояти — 4 779 та;
  10. Хоразм вилояти — 4 736 та;
  11. Жиззах вилояти – 4 019 та;
  12. Навоий вилояти – 3 97 та;
  13. Қорақалпоғистон — 3 508 та;
  14. Сирдарё вилояти — 2 267 та.