Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистонда 10 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар

Ўзбекистонда 10 ойда жами 263 488 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Ушбу даврда энг кўп Cobalt (81 311 дона), Gentra (72 321 дона) ҳамда Damas (59 164 дона) йиғилган.

Фото: «mezon.io»

Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати 2022 йилда Ўзбекистон ишлаб чиқарилган автомобиллар бўйича маълумот берди.

Маълум бўлишича, 10 ойда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган.

  1. Cobalt — 81 311 дона ;
  2. Lacetti-Gentra — 72 321 дона
  3. Damas — 59 164 дона;
  4. Nexia T-250 — 19 301 дона;
  5. Spark — 12 445 дона
  6. Tracker — 2120 дона
  7. Volkswagen Caddy — 423 дона;
  8. Махсус енгил автомобиллар — 16 403 дона.