Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Ўзбекистонда 9 ойда 315 млрд сўмлик туристик хизматлар кўрсатилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 315,2 миллиард сўмлик туристик агентликлар, туроператорларнинг хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатилган. Ушбу хизматларнинг энг катта ҳажми Тошкент шаҳрида қайд этилган

Фото: Sputnik

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида туристик агентликлар, туроператорларнинг хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, 9 ойда Ўзбекистон бўйича 315,2 миллиард сўмлик туристик хизматлар кўрсатилган.

Ҳудудлар кесимида туристик агентликлар, туроператорларнинг хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлари ҳажми қуйидагича:

  1. Қорақалпоғистон Республикаси – 2,2 млрд сўм
  2. Андижон – 1,8 млрд сўм
  3. Бухоро – 10,7 млрд сўм
  4. Жиззах – 0,8 млрд сўм
  5. Қашқадарё – 2,5 млрд сўм
  6. Навоий – 3,0 млрд сўм
  7. Наманган – 6,7 млрд сўм
  8. Самарқанд – 20,7 млрд сўм
  9. Сурхондарё – 1,2 млрд сўм
  10. Сирдарё – 1,0 млрд сўм
  11. Тошкент – 6,8 млрд сўм
  12. Фарғона –8,4 млрд сўм
  13. Хоразм –23,1 млрд сўм
  14. Тошкент шаҳри – 226,3 млрд сўм