Асосий мазмунга ўтиш
11август · Сешанба USD 11 934,61 ▼ −0,2% EUR 13 788,05 ▲ +0,1% RUB 144,64 ▼ −0,4% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

USAID Ўзбекистонга қиймати 410 млн долларлик озиқ-овқат етказиб берди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали қиймати 410 минг долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказиб берди. Келтирилган юк тўйимли сабзавотлар ва дуккаклилар аралашмасидан иборат бўлиб, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали қиймати 410 минг долларга тенг бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказиб берди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси расмий сайти хабар берди.

Қайд этилишича, келтирилган юк тўйимли сабзавотлар ва дуккаклилар аралашмасидан иборат бўлиб, соғлиқни сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя  муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади.

«Биргаликда биз мамлакат бўйлаб муҳтожларга озиқ-овқат ёрдами тарқатилишининг 13-босқичини нишонламоқдамиз. Бу озиқ-овқат таъминоти Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг амалдаги тизимини мустаҳкамлайди. У 100 га яқин соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларидаги 35 мингдан ортиқ кишини қамраб олади», – деди USAID нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит.

Мазкур ёрдам 98 та соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасасига тарқатилиб, мамлакатдаги 35 минг нафар энг ёрдамга муҳтож фуқаролар, хусусан, дори-дармонга чидамли сил касаллиги билан оғриган беморлар, узоқ муддатли парваришлаш муассасалари, меҳрибонлик уйлари ва кексалар ва ногирон болаларни парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш муассасаларни қамраб олади.

2010 йилдан буён, USAID нинг озиқ-овқат кўмагини бериш халқаро ҳамкорлик дастури доирасида қиймати 4 миллион доллардан ортиқ 1425 тонна озиқ-овқат ёрдами Ўзбекистонга етказиб берилган. Беғараз ёрдам сифатида берилган бу озиқ-овқат маҳсулотлари Американинг нотижорат ташкилоти «Resource and Ploice Exchange» томонидан «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда тарқатилади.

Ўзбекистонга яқинда келтирилган бу гуманитар ёрдам АҚШнинг соғлиқни сақлаш соҳасига киритган 122 миллион АҚШ доллардан зиёд узоқ муддатли сармоясининг давоми бўлиб, сўнгги 20 йил мобайнида берилган умумий ёрдам қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан ошган.