Ўзбекистон 2022 йилнинг 11 ойида 2,1 млн тонна цемент импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 87,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,1 млн. тонна цемент импорт қилинган.
Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 420 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 11 ойида ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
- Тожикистон – 903 минг тонна
- Қирғиз Р. – 623,5 минг тонна
- Қозоғистон – 558,6 минг тонна
- Эрон – 17,6 минг тонна
- Туркманистон – 12,7 минг тонна
- Хитой – 1,4 минг тонна
- Россия – 1,1 минг тонна


