Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп цемент импорт қилаётган давлатлар

Ўзбекистон одатда энг кўп цемент импорт қиладиган Қозоғистон ўрнини бошқа давлат эгаллаган. Шунингдек, Ўзбекистон 10 ойда қиймати 80,5 млн долларга тенг бўлган 1,9 млн тонна цемент импорт қилинган

Фото: «regionoperator.ru»

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп цемент импорт қилаётган давлатлар тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 80,5 млн долларга тенг бўлган 1,9 млн тонна цемент импорт қилинган.

Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 401,7 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг 10 ойида ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

  1. Тожикистон — 841,8 минг тонна;
  2. Қирғиз Р. – 575,3 минг тонна;
  3. Қозоғистон – 508,5 минг тонна;
  4. Эрон – 15,2 минг тонна;
  5. Туркманистон – 11,6 минг тонна;
  6. Хитой – 1,4 минг тонна;
  7. Россия – 1,1 минг тонна.