
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Экспорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 173 тага камайган
Ўзбекистон январь-октябрь қиймати 13,5 миллион долларлик юк автомобилларини экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон 8 та давлатга қиймати 13,5 миллион долларга тенг 541 та юк автомобилларини экспорт қилган. Шунингдек, юк автомобиллари экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 173 тага камайган.
Ўзбекистон 10 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
Қозоғистон – 196 та;
Қирғиз Р. – 138 та;
Тожикистон – 80 та;
Озарбайжон – 60 та;
Беларусь – 55 та;