Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Uzbekistan Airways Тошкентдан Тблисига авиақатновлар сонини оширади

Эндиликда Uzbekistan Airways Тошкент — Тблиси — Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба — сешанба ва жума кунлари амалга оширади

Фото: Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways 13 январдан Тошкентдан Тблисига авиақатновлар сонини оширади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, авиакомпания ушбу йўналишда ҳафтада бир марта — сешанба кунлари парвозларни амалга ошириб келган. Эндиликда 13 январдан жума кунлари қўшимча рейсни жорий қилади.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Нью-Йоркка қатновлар сонини ошириши ҳақида хабар берилганди.