Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Uzbekistan Airways Лондонга авиақатновлар сонини оширади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент–Лондон–Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар сони оширилганини маълум қилди.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Англиянинг Лондон шаҳрига авиақатновлар сонини оширади Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Тошкент–Лондон–Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар сони оширилган. Ҳозиргача Британия пойтахтига қатновлар ҳафтада 2 марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 21 августдан бошлаб эса бу халқаро йўналишда якшанба кунлари қўшимча қатновлар йўлга қўйилади.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Нью-Йоркка қатновлар сонини ошириши хабар қилинган. Ўшанда Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи 18 миллион 101 минг 482 сўмдан бошланиши айтилганди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда шаҳарлар ўртасидаги авиақатновлар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари, 2022 йилнинг 12 августидан бошлаб эса парвозлар ҳафтанинг жума кунлари ҳам амалга оширилади.

Шунингдек, авиакомпания Рига, Киев ва Сеулга парвозлар сонини оширган.