Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар томонидан 9,9 трлн сўм солиқ тўланган – ДСҚ

Қайд этилишича, шундан 2,3 трлн сўми 20 та корхона ҳисобига тўғри келади

Фото: «cryptonews.com»

Давлат солиқ қўмитаси хабар беришича, январь-ноябрь ойларида хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналари томонидан тўланган солиқ миқдори маълум қилинди.

Қайд этилишича, 1 декабрь ҳолатига хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи 143 724 та юридик шахс томонидан 9,9 трлн сўм солиқ тўланган.

Шундан 2,3 трлн сўми, яъни 23,5 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади, улар тўлаган солиқлар 28 трлн сўм товар айланмасининг 8,3 фоизини ташкил этиб, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 2 трлн сўм.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

  • ҚҚС – 1,2 трлн сўм;
  • Фойда солиғи – 616,6 млрд сўм;
  • ЖШОДС – 382,5 млрд сўм;
  • Мол-мулк солиғи – 48,5 млрд сўм;
  • Ер солиғи – 44,4 млрд сўм;
  • Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 1,4 млрд сўм.