Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди

8:48 · 31.07.2026

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ипотека кредитлари учун 1 трлн сўм субсидия ажратилади

Президент фармони лойиҳасига кўра, 2023 йилда 26 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқарога бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга 1 трлн сўм миқдорда субсидия ажратилади

Ўзбекистонда ипотека кредитлари учун 1 трлн сўм субсидия ажратилади

«Тараққиёт стратегияси» маркази 2023 йилги давлат дастурига оид Президент фармони лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унга кўра, 2023 йилда аҳолига ипотека кредитлари доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга 1 триллион сўм субсидия ажратилади.

Муҳокамага қўйилган 2023 йилги давлат дастурига мувофиқ, «Янги Ўзбекистон» массивларини ривожлантириш ва аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида 2023 йилда 53 та «Янги Ўзбекистон» массивлари ва 161 та бошқа массивларда, жумладан, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари 2 баробарга оширилиб, 90 мингга етказилади.

Маълумот учун, 2022 йилда 44 мингта хонадон қурилиб ва фойдаланишга топширилган бўлиб, белгиланаётган чоралар амалга оширилиши натижасида 2023 йилда қуриладиган хонадонлар сони ўтган йилга нисбатан камида 100 фоизга кўпаяди.

Президент фармони лойиҳасига кўра, 26 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқароларга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан етарли маблағлар йўналтирилади.

Бунинг натижасида 2023 йилда аҳолига ипотека кредитлари доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга 1 триллион сўм миқдорда субсидия ажратилади.

Шунингдек, жорий этилган аҳолини бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган фуқаролар учун Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида «Менинг биринчи уйим» дастури ишлаб чиқилиб, йўлга қўйилиши мумкин.

Шу билан бирга, халқаро ва маҳаллий фонд биржаларида «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг ипотека облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ҳисобига компаниянинг устав фонди 100 миллион доллар эквивалентига етказилади. Бунда, ипотека облигацияларини жойлаштириш ҳисобига жалб қилинган маблағлар ипотека кредитлари учун ресурс сифатида банкларга жойлаштирилади. Натижада аҳолига қўшимча 3 мингта ипотека кредитлари ажратилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил якунлари бўйича аҳолига ажратилган ипотека кредитлари 14,4 триллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан қарийб 1,5 баробарга ошгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди
Янгиликлар 14:51 · 03.08.2026
Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди
Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди
Янгиликлар 11:25 · 03.08.2026
Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди
Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот
Янгиликлар 9:56 · 03.08.2026
Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот
Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Янгиликлар 9:06 · 01.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:16 · 01.08.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 14:59 · 31.07.2026
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?