Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди

8:48 · 31.07.2026

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Тошкентнинг савдо кўчмас мулк бозори кенгаймоқда: янги савдо марказлари, рақобат ва ижара нархлари

2024 йилда Тошкентнинг ритейл бозори сезиларли ўсди: йирик савдо марказлари очилиб, халқаро брендлар мамлакатга фаол кириб келмоқда. Бироқ ижара ставкалари барқарор қолмоқда, чунки янги таклифлар бозорда рақобатни кучайтиряпти. 2025 йилда эса янада катта ўзгаришлар кутилмоқда — янги савдо марказлари ва бозорларнинг модернизацияси шаҳарнинг савдо харитасини ўзгартириши мумкин.

Тошкентнинг савдо кўчмас мулк бозори кенгаймоқда: янги савдо марказлари, рақобат ва ижара нархлари

Commonwealth Partnership Uzbekistan (CMWP) консалтинг компанияси Тошкентнинг савдо (ритейл) кўчмас мулк бозори бўйича 2024 йилги шарҳини тақдим этди.

Қайд этилишича, ўтган йилда Тошкентнинг савдо кўчмас мулк бозори сезиларли даражада кенгайган. Форматли савдо марказларининг умумий майдони 478,5 минг метр квадратга етиб, 2023 йилга (276,5 минг метр квадрат) нисбатан 73 фоизга ошган.

2024 йилда Tashkent City Mall’нинг очилиши энг катта янгилик бўлди — у ижарага бериладиган 100 минг метр квадрат майдонни тақдим этди.

Йирик савдо марказларида ижара нархлари деярли ўзгармаган. Ўртача ҳисобда 1 қаватдаги 100 метр квадрат майдон учун ойига 40 доллар тўланади, лекин жойлашувга қараб бу ставкалар 15−70 доллар оралиғида бўлиши мумкин.

Шарҳда айнан 1 қаватдаги 100 метр квадрат майдон учун ижара баҳоси ҳисобга олинган, чунки бундай дўконлар энг талабгир бўлиб, савдо марказларининг асосий қисмини ташкил қилади.

Нархлар орасидаги тафовут қуйидагиларга боғлиқ:

  • савдо марказининг сифати;
  • шаҳардаги жойлашуви;
  • бинонинг ички ҳудудидаги жойлашув (одам гавжум жойларда ижаралар қимматроқ бўлади).

Бўш савдо майдонлари улуши ҳали ҳам юқори, аммо янги савдо марказлари аста-секин тўлиб бораётгани сабабли бу улуш камаймоқда. CMWP экспертлари яқин бир йилда ижара ставкаларининг ошишини кутмаяпти, чунки бозорга таклиф ортиб бормоқда.

Хорижий брендларнинг кириб келиши

Халқаро брендлар Ўзбекистонга фаол кириб келмоқда ва савдо марказларида катта жойларни эгалламоқда. Uzbekistan Franchising Association маълумотларига кўра, мамлакатда 460 та франчайзинг бренди ва 13 400 та франчайзинг савдо нуқтаси фаолият юритмоқда. Бу эса ижарачилар орасида рақобатни кучайтириб, сифатли савдо майдонларига бўлган талабни оширяпти.

Экспертларга кўра, Тошкентнинг ритейл бозори ўзгаришда давом этмоқда. Савдо марказлари ўз объектларини замонавийлаштириш ва қулайроқ қилиш устида ишлаяпти.

2010−2016 йилларда қурилган савдо марказлари ҳозирда модернизация қилинмоқда, чунки ижарачилар ва мижозлар талабларига мослашиш керак.

Шунингдек, иқтисодий форматдаги дўконларга талаб ошмоқда: экобозорлар ва фешмарказлар, бу ерда харидорлар фермерлар ва ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри янги маҳсулот харид қилишлари мумкин.

Бозорнинг келажаги қандай?

2025 йилда Тошкентда янги савдо марказлари очилиши кутилмоқда. Энг йирик лойиҳалардан бири – Alfraganus бўлиб, у 77 минг метр квадрат ижарага бериладиган майдон тақдим этади.

Шунингдек, яна 89,2 минг метр квадрат савдо майдони бўлган учта йирик савдо марказлари ишга туширилиши кутилмоқда:

  • Piramit – 28,5 минг метр квадрат;
  • Park In Mall – 24,7 минг метр квадрат;
  • High Town Mall – 36 минг метр квадрат.

CMWP экспертларининг прогнозига кўра, Тошкентдаги умумий савдо марказлари ҳажми 567,7 минг метр квадратга етиши мумкин, аммо айрим лойиҳалар 2026 йилга кўчирилиш хавфи мавжуд.

Шунингдек, анъанавий бозорларга эътибор ошмоқда. «Акция» бозори ва «Юнусобод бозори» реконструкция қилиниши, шунингдек, гастрономик ва савдо кластерлари ривожлантирилиши режалаштирилган.

Сифатли савдо майдонларига талаб сақланиб қолади, лекин ижара ставкалари юқори рақобат сабабли барқарор бўлиб қолиши кутилмоқда, — дейилади шарҳда.

Умуман олганда, Тошкентнинг ритейл бозори фаол ўсишда давом этмоқда, лекин янги объектларнинг кўплиги ва секин тўлиш жараёни 2025 йилда ижара нархларининг сезиларли даражада ошишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Янгиликлар 9:06 · 01.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:16 · 01.08.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 14:59 · 31.07.2026
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади
Молия, Янгиликлар 11:59 · 31.07.2026
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади
Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:15 · 31.07.2026
Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди
МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди
Янгиликлар 8:48 · 31.07.2026
МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди