Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:02 · 16.05.2026

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

14:58 · 15.05.2026

Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди

11:57 · 15.05.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти

10:05 · 15.05.2026

Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин

14:30 · 14.05.2026

Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

10:31 · 14.05.2026

Марказий банк иккита банкни жаримага тортди

17:19 · 13.05.2026

Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди

15:00 · 13.05.2026

Солиқ қўмитаси P2P ўтказмаларни текширишни бошлади

9:48 · 13.05.2026

Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди

9:07 · 13.05.2026

Бир ойда эскроу тизими орқали қанча битим расмийлаштирилди?

14:48 · 12.05.2026

Банклар 175 млн сўмдан юқори операцияларда мижозларни текширишни кучайтиради

10:36 · 12.05.2026

ОТБ Ўзбекистонга 12,4 млрд доллар кредит ва грант ажратади. Маблағ қаерга сарфланади?

10:03 · 12.05.2026

Ўзбекистонда банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди

10:52 · 11.05.2026

Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади

9:54 · 11.05.2026

Озарбайжон Халқаро банки Davrbank’нинг назорат пакетини сотиб олмоқда

17:23 · 08.05.2026

Ўзбекистонда апрель ойида йиллик инфляция 7 фоизгача секинлашди

15:23 · 08.05.2026

Apple, Google, Meta ва бошқа хорижий компаниялар Ўзбекистонда 65,7 млрд сўм солиқ тўлади

11:52 · 08.05.2026

Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2025 йилда 130 млрд доллардан ортиши кутилмоқда

ХВЖ прогнозига кўра, Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2025 йил якунида 130 млрд доллардан ортиши кутилмоқда, деди президент ва бунда муҳим роль ўйнаган омилларни санаб ўтди. Шунингдек, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 62 млрд долларга етгани, туризм экспорти 3 млрд доллардан ошгани айтилди.

Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2025 йилда 130 млрд доллардан ортиши кутилмоқда

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 2025 йил якунига келиб, 130 млрд доллардан ортиши кутилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан тақдирланганларга мукофотларни топшириш маросимида маълум қилди.

«Ўтган саккиз йилда ялпи ички маҳсулотимиз шиддат билан ўсиб, 115 млрд долларга етди. Бугун битта рақамни биринчи марта айтмоқчиман: Халқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, бу йил иқтисодиётимиз ҳажми 130 млрд доллардан ошиши кутилмоқда», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари бу натижада тадбиркорликнинг кенг қўллаб-қувватланиши, замонавий саноат мажмуалари барпо этилгани, «яшил» ва инновацион иқтисодиётга ўтилиб, муқобил энергия манбалари яратилаётгани, ахборот технологиялари, туризм ва молиявий технологиялар каби хизмат кўрсатиш тармоқлари ривожлантирилаётгани муҳим роль ўйнаганини таъкидлади.

Қайд этилишича, мамлакатда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 62 млрд долларга етди (2016 йилда 28 млрд доллар бўлгани қўшимча қилинди). Хусусий қурилиш компаниялари сони 30 мингдан ошди, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 6 млрд долларга яқинлашди. 2024 йил якунларига кўра, жами 23 млрд долларлик қурилиш ишлари амалга оширилди (2016 йилга нисбатан 4 карра кўп).

Мамлакат иқтисодиётига 155 млрд доллар инвестиция жалб қилиниб, 100 мингдан ортиқ лойиҳа ишга тушди. Натижада 7 миллиондан зиёд аҳоли даромадли бўлди, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ўтган саккиз йил давомида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, қишлоқларни, йўлларни обод қилиш учун 60 трлн сўм маблағ сарфланди. Ижтимоий инфратузилмага олдинги йилларга нисбатан олти карра кўп маблағ йўналтирилди. Натижада боғча ўринлари 720 мингдан 2,5 миллионга етказилди. 466 та янги мактаб қурилиб, 1 миллионга яқин ўқувчи ўрни яратилди. Олий таълимда қамров 40 фоизга кўтарилди.

«Авваллари 500 миллион долларга етмаган туризм экспорти ҳозир 3 млрд долларлик маррадан ошди. Етти-саккиз йил олдин ИТ экспорти 1 миллиард долларга етади деса, бунга ким ишонарди? Энг муҳими, барча тармоқларга янги илм, замонавий технологиялар кириб келди. Уларда юз минглаб иш ўринлари ва юқори малакали кадрлар армияси пайдо бўлди», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:02 · 16.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Янгиликлар 14:58 · 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Янгиликлар 11:57 · 15.05.2026
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Авто, Янгиликлар 10:05 · 15.05.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин
Янгиликлар 14:30 · 14.05.2026
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин
Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади
Янгиликлар 10:31 · 14.05.2026
Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади