Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

Шу билан бирга, хизматлар соҳасидаги инфляция маълум даражада секинлашганига қарамай, талаб ҳисобига умумий инфляция даражасидан юқорилигича қолмоқда.

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

Марказий банк бошқаруви 11 декабрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари инфляцион босим ва кутилмаларни пасайтиришга ёрдам бермоқда. Барқарор истеъмол талаби, таклиф омиллари ва хизматлар нархларининг юқори ўсиши туфайли инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда.

Ноябрь ойида инфляциянинг пасайиши давом этиб, йиллик 7,5% га тенг бўлди. Бунга, қатъий пул-кредит шароитлари ва сўмнинг мустаҳкамланиши таъсирида базавий инфляциянинг секинлашиши асосий ҳисса қўшди. Хусусан, ноябрда базавий инфляция йиллик ҳисобда 6,3% гача пасайди. Импорт нархлари ноозиқ-овқат товарлари инфляциясининг барқарорлашувига хизмат қилди.

Шу билан бирга, хизматлар соҳасидаги инфляция маълум даражада секинлашганига қарамай, талаб ҳисобига умумий инфляция даражасидан юқорилигича қолмоқда. Ноябрь ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари пасайишда давом этди.

Шундан келиб чиқиб, 2025 йил якунига умумий инфляция 7,3% атрофида бўлиши кутилмоқда. Бунда сўм мустаҳкамланиши аввалги баҳоларга нисбатан юқорироқ даражада шаклланди.

Импорт инфляцияси ва инфляцион кутилмаларнинг кутилганидан тезроқ пасайиши сабабли инфляция прогнози яна бир бор пастга туширилди. Янгиланган прогнозларга кўра, 2026 йил якунида инфляция даражаси 6,5% атрофида бўлиши кутилмоқда.

Иқтисодий фаоллик юқори даражада сақланиб, ўсиш суръатлари потенциалдан юқори шаклланмоқда. Меҳнат бозоридаги талаб, савдо ва хизматлар тушумлари ҳамда банклараро транзакциялар ҳажмининг ошиши бунга асос бўлмоқда.

Жорий иқтисодий ва инвестицион фаоллик фонида йил якунида иқтисодий ўсиш 7−7,5% атрофида шаклланиши кутилмоқда.

Инфляция пасайиб бораётганига қарамай, таклиф омиллари бўйича хатарлар сақланиб қолмоқда — айрим асосий озиқ-овқат товарлари таклифи, транспорт нархлари ошиши ва тартибга солинадиган нархлар индексациясининг иккиламчи таъсири шулар жумласидан.

Глобал иқтисодиёт кутилганидан тез ўсмоқда, халқаро хомашё бозорларидаги юқори нарх конъюнктураси сақланиб қолмоқда. Бу эса келгусида ҳам мамлакат экспорт тушумларини қўллаб-қувватлайди. Бу фонда реал самарали алмашув курси ўзининг узоқ муддатли мувозанатли трендига яқин даражада шаклланади.

Ички молия бозорида номинал ставкалар барқарор бўлиб, инфляция пасайиши реал фоиз ставкаларини оширмоқда. Бу эса миллий валютада жамғариш рағбатини кучайтириб, муддатли депозитлар ўсишига хизмат қилмоқда.

Молиявий инклюзивлик ошгани сабаб чакана кредитлаш юқори даражада сақланмоқда, бу эса истеъмол фаоллигининг юқорилигини кўрсатади ҳамда ялпи талабни қўллаб-қувватлаб, келгусида инфляцияга оширувчи босимнинг кучайишига олиб келиши мумкин.

Ушбу шароитда инфляциянинг пасаювчи динамикасини барқарор давом эттириш ва инфляцион хатарлар таъсирини камайтириш мақсадида асосий ставкани жорий йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш зарур деб топилди.

Марказий банк инфляциянинг 5%лик таргетигача пасайишига эришиш мақсадида пул-кредит шароитларини етарлича қатъийлигини таъминлаб боради. Бунда инфляция динамикаси ва инфляцион хатарлар балансига қараб пул-кредит шароитлари қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Янгиликлар 14:53 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Янгиликлар 11:37 · 27.07.2026
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 9:48 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 8:44 · 27.07.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Янгиликлар 11:16 · 25.07.2026
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:26 · 25.07.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?